Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Равшан Ҳайдаров: "Бу босқичгача етиб келиш ҳеч кимга осон бўлмади" News

Равшан Ҳайдаров: "Бу босқичгача етиб келиш ҳеч кимга осон бўлмади"

Бугун Янгондаги "Taw Bin Garden" меҳмонхонасида Ўзбекистон U19 ва КХДР U19 терма жамоалари бош мураббийлар ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида КХДР кучли, тартибли ва интизомли жамоалигини таъкидлади.

Равшан Ҳайдаровнинг айтишича, Шимолий Корея барча чизиқда бирдек интизомли ўйнайди ва шунинг учун ҳам ярим финалгача етиб келди.

"Шимолий Кореяни аввало Жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман. Бу босқичгача етиб келиш ҳеч кимга осон бўлмади. Бундай турнирда 4та ўйин ўтказган жамоада ҳар қандай йўқотиш бўлади. Жароҳатлар, карточкалар, йўқотишларга сабаб бўлади. Бизда ҳам кичик жароҳат олган футболчилар бор. Мутахассислар ишлашяпти. Лекин, Акром Комилов карточкалари туфайли ўйинни ўтказиб юборади", - дейди Равшан Ҳайдаров

Равшан Ҳайдаровга кўра, гол ўтказмасдан ўйнаш вақти ҳам келди, Ўзбекистон ҳар ўйинда гол ўтказиб юбормоқда.

"Бу атайлаб қилинмайди. Футбол хатолардан иборат ва биз буни яхши тушунамиз. Хатолардан ўрганамиз ва ўйинни яхшилаймиз".



Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ан Йе Гун эса унинг жамоасида жароҳат олганлар ёки карточкалари тўпланиб қолганлар йўқлигини айтди.

"Карточкалар ярим финал олдидан куйиб кетди ва таркибда бу борада муаммо йўқ. Жароҳат олганлар ҳам йўқ. Биз 4 та ўйинни Нейпьидода ўтказганимиз ва ярим финалнинг янги шаҳар ва янги шароитларда ўтказилиши муаммо туғдирмайди. Биз кеча Янгонга учиб келдик. Кеча кечга бориб тикланиш бўйича машғулотлар ўтказилди. Бугун яна машғулот. Ҳаммаси жойида. Ўзбекистон кучли жамоа ва қийин ўйин бўлади. Лекин, чорак финалдаги иродали ғалаба бизга қўшимча мотивация беради. Тўғри, биз 120 дақиқа ўйнадик, яна 1 кунимиз йўлда ўтди. Лекин, бизни ҳеч нарса чалғита олмайди. Ғалаба учун боримизни берамиз. Ўзбекистон билан ўйин осон бўлмайди. Осиёнинг энг кучли жамоаларидан. Баланд бўйли ва тезкор ҳужумчилари, айниқса, хавфлидир", - дейди Ан Йе Гун.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйин 20 октбярь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
 

ЎФФ матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика