Latest news

20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  0 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   4 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8

Равшан Эрматов ЖЧ-2014да энг яхши уч ҳакамдан бири бўлиб қолмоқда News

Равшан Эрматов ЖЧ-2014да энг яхши уч ҳакамдан бири бўлиб қолмоқда

Равшан Эрматов Worldreferee.com сайти версияси бўйича жаҳон чемпионатидаги энг яхши арбитрлар учлигида эгаллаган ўрнини сақлаб қолди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Worldreferee.com сайти мухбирлари Эрматовнинг Германия – АҚШ ўйинидаги ҳакамлигини 6 балл билан баҳолаган бўлса, сайт фойдаланувчилари унга 8,8 балл қўйишди, деб ёзади Daryo.uz.

Айни пайтда Эрматов 7,8 балл билан мундиал матчларини бошқарган ҳакамлар ичида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Равшан Эрматов Германия ва АҚШ жамоалари ўртасидаги баҳсга ҳакамлик қилди. Бу унинг жаҳон чемпионатларидаги саккизинчи матчи бўлди.

Ҳамюртимиз у каби саккизта учрашувни бошқарган Жоэль Кинью (Франция), Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Бенито Арчундиа (Мексика)лар рекордини такрорлади.

Равшан Эрматов 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида бешта учрашувга ҳакамлик қилган. Жорий турнирда эса у учта матчни бошқаришга улгурди, унинг янги рекорд ўрнатиш эҳтимоли катта.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика