Latest news

09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  0 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  1 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  2 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  7 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  6 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1

Равшан Эрматов рекорд остонасида News

Равшан Эрматов рекорд остонасида

25 нафар ҳакамдан 21 нафари ЖЧда дебютант. Орасида 2010 йил захира ҳаками бўлиб иштирок этганлари бор, аммо учрашув бош ҳаками бўлмаганлар.
Германия - АҚШ учрашуви Эрматовнинг ЖЧлардаги фаолияти давомида ҳакамлик қилган САККИЗИНЧИ ўйини бўлади. Бу билан у Армандо Арчундия, Хорхе Ларрионда ва Жоэль Кинью каби рекордчилар қаторидан жой олади. Бу ҳакамлар ЖЧ давомида 8тадан ўйинга тайинланган.

Айни пайтда ЖЧда ишлаётган ҳакамлардан Эрматовдан ташқари яна уч нафар ҳакам ўйинлари сонини ошириши мумкин. Улар орасида Нишимура битта ўйинда ишлади, кейинги баҳсларга тайинланадими ёки йўқ ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Бразилия - Хорватия ўйинига 12 кун бўлибдики, япониялик ҳакам ҳали бошқа ўйин олганича йўқ. Ховард Уэбб ҳисобида ҳам битта ўйин. Ҳозирча Марко Родригеснинг ишлари чакки эмас. Иккита ўйинни бошқаришга улгурди. Аммо кеча Суаресни четлатмагани кўпчиликка ёқмаяпти.

Камдан кам ҳолларда ФИФА ҳакамларга бир турда икки марта ўйин беради. Агар Эрматов мазкур баҳсни яхши ўтказса ва плей-офф босқичида ҳеч бўлмаса битта ўйинга эга бўлса, ЖЧ тарихларида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлади. Қолаверса, Эрматов олдида рекорд натижани яқин йиллар ичида ҳеч ким янгилай олмайдиган ҳолатга олиб келиш имконияти бор. Айни пайтда 37 ёшли ҳакамимиз, Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга ҳам чақирув олиши мумкин, агар ўзининг савиясини бир текисда ушлаб тура олса.

ЖЧ-2014да ишлаётганлар орасида аввалги мусобақада фаолият олиб борган ҳакамлар:

Равшан Эрматов, ЖЧ-2010 - 5та ўйин
Ховард Уэбб, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Юича Нишимура, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Марко Родригес, ЖЧ-2006, 2010 - 2тадан, жами 4та ўйин.

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика