Latest news

18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  0 18:03Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон": Исмоилов, Йовович ва Холдорхонов асосийда, Турғунбоев захирада   3 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  8 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  8 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  13 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   16

"Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди" News

"Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди"

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Аргентина - Хорватия баҳсини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Ўйинда Хорватия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Месси бошчилигидаги аргентиналиклар ҳеч нарса қила олишмади. Равшан Эрматов ўйинни қандай бошқаргани ҳақида собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Эрматов ва унинг бригадасига катта раҳмат. Ҳакамларимиз ўйинни яхши бошқаришди. Энг муҳими, қўпол хатолар кузатилмади. Фақат бир вазиятда Эрматов хорватлар футболчиси Ракитичнинг оёғини рақиб ўйинчиси босганини кўра олмай қолди. Менимча, ўша вазиятда Равшан ўйин динамикасида эди. Лекин қолган ҳолатлар бўйича умуман эътироз йўқ".

- "Эътибор берган бўлсангиз, жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар бирданига сариқ карточка кўрсатишмаяпти. Улар олдин футболчилар билан мулоқотда бўлишяпти. Менимча, ФИФА томонидан шундай кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки "сариқ" бериш осон, лекин уни қайтариб олиш қийин. Шу боис Равшан Эрматов ҳам дарров карточка кўрсатмасдан олдин ўйинчилар билан гаплашишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилди".

- "Умуман олганда ўйин жуда оғир кечди. Босим юқори бўлди. Энди жаҳон чемпионатида бундай учрашувлар ортиб бораверади. Эрматов барча сариқ карточкаларни вақтида ва тўғри берди. Агар шу орқали ўйинчиларни тинчлантирмаганида балки баҳс охирларига келиб жанжал чиқиши мумкин эди. Эрматов эса буни вақтида пайқай олди ва ҳар икки жамоа аъзоларини ўз пайтида совутишга улгурди. Ўйлайманки, ФИФА ҳам Эрматов бошлиқ ҳакамларимиз бригадасининг кечаги ишини юқори баҳолади. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз".

Х.Холиқов.

Rating: +95   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика