Latest news

03:00Европа лигаси. Шомуродов майдонга тушмаган ўйинда "Рома"дан дуранг ва бошқа натижалар  10 02:55Конференциялар лигаси. Антони порлаган ва гол урган ўйинда "Бетис"дан йирик ғалаба  0 02:12Дибала "Рома"да 13-марта жароҳат олди  1 01:17Европа лигаси. Моуринью жамоасидан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:57"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  4 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  3 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  14 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9

Равшан Эрматов: "Орзуйим жаҳон чемпионати финалини осиёлик ҳакамлар бошқаришини кўриш" News

Равшан Эрматов: "Орзуйим жаҳон чемпионати финалини осиёлик ҳакамлар бошқаришини кўриш"

Осиёнинг энг таниқли ҳаками Равшан Эрматов учинчи марта жаҳон чемпионатида ўйинларни бошқаради.

Навбатдаги мундиал стартига жуда оз қолган бир пайтда ОФК расмий сайти Эрматовдан интервью олди. Суҳбат давомида сайт ходимлари бир нечта саволларни ўртага ташлаб уларга жавоб беришди. Шуни айтиш лозим, ҳамюртимиз интервью давомида ўзини жуда хотиржам тутди.

Равшан Эрматов ким? 

Равшан Эрматов, жаҳоннинг энг таниқли ҳакамларидан бири, ФИФА рефериси. У беш марта (2008, 2009, 2010, 2011, 2014 йилларда) ОФК томонидан "Йилнинг энг яхши ҳаками" деб топилган. Бундан ташқари Ўзбекистонда 2006 йилдан 2015 йилгача кетма-кет 10 йил "Энг яхши ҳакам" сифатида эътироф этилган. Равшан Эрматов 2017 йил фаолияти давомида бешинчи марта Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқаришга тайинланди. 

У бунгача 2007, 2011, 2013 ва 2015 йилларда ҳам ОЧЛ финалини бошқарганди. Ушбу ҳакам фаолиятидаги энг асосий воқеалар 2008 ва 2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлагани, 2001 ва 2015 йилларда Осиё Кубоги ўйинларини бошқаргани ҳамда 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилганидир. 

Эрматов - жаҳон чемпионати рекордчиси! 

2010 йилги Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов энг ёш ҳакам бўлганди. Ушбу мундиал унинг фаолиятидаги энг муҳим мусобақа сифатида ёдда қолган. Эрматов ёш бўлишига қарамай, ўз бригадаси билан мундиалда бешта ўйинни бошқариб ўзига хос рекорд ўрнатганди. 

Орадан тўрт йил ўтиб Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида яна тўртта ўйинда ҳакамлик қилиб, жами тўққизта учрашувни бошқарган дунёдаги дастлабки ҳакамга айланди. Шу тариқа ҳамюртимиз бунгача саккизта ўйинда ҳакамлик қилган франциялик Жоэль Куинио, мексикалик Бенито Арчундия ҳамда уругвайлик Хорхе Ларриондани ортда қолдирди.

Эрматовнинг ўзи нима дейди?

Рекордлар ва тарихий натижалар бамисоли синонимлар каби Эрматов билан ўсиб борди. Бугунги кунда Равшан Эрматовни дунёнинг деярли барча чеккасида билишади ва ҳурмат қилишади. 

- "Осиёда ҳакамлик ўтган йиллар мобайнида анча ривожланди, - дейди Равшан Эрматов. - Буларнинг барчаси учун аввало ОФК Ҳакамлар қўмитасига миннатдорчилик айтиш лозим. Қўмита аъзолари бизни ўз вақтида техник материаллар билан таъминлаб келишди. ОФКда энг яхши инструкторлар ишлайди, улар ўтказган семинарлар ажойиб бўлди. Буларнинг ҳаммаси осиёлик ҳакамлар нуфузини оширишга қаратилди". 

- "Бизда ҳали режалар бор ва ўз миссиямизни тугатганимиз йўқ. Менинг ниятим жаҳон чемпионати финалини осиёлик ҳакамлар бошқаришини кўриш. Мен бўламанми ё бошқами фарқи йўқ. Шундай дам келишини орзиқиб кутаман. Ёшлигимда телевизор орқали жаҳон чемпионати ўйинларини кўрганимда фақат ўйинга қараб қолмасдан ҳакамларнинг ишини ҳам диққат билан кузатардим. 

- "Менга аввалги иккита мундиал катта дарс берди. Эндиликда шуни ҳис қила оламанки, биз жаҳон чемпионати ўйинларини бошқараётганда ёш ҳакамлар бизга бошқача қарайдилар, биздан ўрнак олишга ҳаракат қиладилар. Мен учун барчанинг диққат-марказида бўлиш оддий гап эмас, бу жуда катта масъулият юклайди ва ўзим ҳам бошқаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан". 

Х.Холиқов тайёрлади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика