Latest news

02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 02:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  30 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  14 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Равшан Эрматов: Месси яхши гапга тушунмаган News

Равшан Эрматов: Месси яхши гапга тушунмаган

Кеча “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали доирасида дунё рекордчиси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.
«Бунёдкор» стадионига йиғилган 300 нафарга яқин ёшлар билан учрашиш мақсадида «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Равшан Эрматов стадионга кириб келди.er

— Ассалому алайкум, азиз ёшлар! «Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивали иштирокчиси бўлиш менга ҳам катта фахр бахш этади. Муҳтарам Юртбошимизнинг «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз» деган гапларининг исботини мен ўз ҳаётим давомида топмоқдаман, — дейди кириш сўзи билан суҳбатни очиб берган Равшан Эрматов.

Учрашув бошланишидан олдин «Бунёдкор» стадиони мажлислар залида Равшан Эрматов ҳақидаги янги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китобга Эрматов ўз дастхатини қўйиб берди. Бу китоблар учрашув қаҳрамонларига совға сифатида тақдим этилди.

«Бунёдкор» стадионида ўтказилган Равшан Эрматов билан учрашув ва мулоқот жуда қизғин тус олди. Саволлар ҳам “Камолот” ЁИҲ сайти, ҳам ижтимоий тармоқлар орқали, ҳам стадионга йиғилганлар томонидан берилди. Айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Фаолиятингиз давомида ҳозиргача энг ёрқин ва эсда қоларли ўйин қайси?

— Энг эсда қоларли ўйинни ҳеч иккиланмасдан айтишим мумкин. Бу 2010 йилдаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини. Йоҳаннесбургда бўлган йиғилишда ҳамманинг олдида французчалаб очилиш ўйинини ким бошқаришини эълон қилишди. Аввалига ҳеч ким ишонмади. Иккинчи марта ўқишди: «Равшан Ирматов, фром Узбекистан», деди. Биз адашиб кетди, деб ўйладик. Аслида хурсанд бўлишимиз, қарсаклар янграши керак эди. Лекин учинчи марта эълон қилинганда ҳеч кимда шубҳа қолмади.

— Агар жароҳат олмаганингизда Мессидек футболчи бўлармидингиз?

— Йўқ. Бунга жавобим аниқ, чунки Месси ягона, Месси битта. Қолган футболчилар ҳам иқтидорли, лекин улар ўз меҳнати билан эришган, Месси эса туғма истеъдод. Шунинг учун мен Мессидек бўлолмасдим. Лекин Месси билан майдонда кўп мулоқот қилганмиз. Бир-икки қўпол ўйнаганда оғзаки, инглизчалаб огоҳлантирганман. Гапимни тушунмаганми ё яхши гапга ўрганмаганми, охири сариқ карточка берганимдан кейин ўзини босиб олган (кулади).

Учрашувни янада қизиқарли қилиш учун ўзбек блогерлари майдонга тушишди ва Эрматовга қарата ноанъанавий «ҳужум»га ўтишди. Биз диалогни шундайлигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: — Саволларимизга тайёрмисиз?
Жавоб: — Ҳа.
Савол: — Яхши жавоб. Мактабда ҳамманинг лақаби бўлган. Сизники қандай бўлган?
Жавоб: — Йўқ, лақабим бўлмаган.
Савол: — «Малибу» қанча бензин ер экан?
Жавоб: — 12 литр.
Савол: — Иқтисод ҳар нарсадан устун. Ҳаммани қизиқтирадиган савол: Эрматов йилига қанча гонорар олади?
Жавоб: — Билмадим, ҳисобламаган эканман.
Савол: — Қанақа тушлар кўрасиз?
Жавоб: — Эсимда қолмайди.

Шундан сўнг блогерлар билан дастхат-шоу бошланиб кетди.

«Бунёдкор» стадионидаги Равшан Эрматов билан бўлган учрашув ва ниҳоят ўз якунига етди. Барча саволларга жавоб олинмаган бўлса-да, вақт аталмиш олий ҳакам ўз ҳукмини ўтказди.

Қарийб 4 соат мобайнида бўлиб ўтган мазкур учрашувда ёшлар кўзларида қувонч билан ФИФА реферисидан дастхат олишди, бирга суратга тушишди. Шундай ўғлонни етказиб бергани учун Эрматовнинг ота-онасига раҳмат! Унга омда ва муваффақият ҳар доим ёр бўлишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика