Latest news

18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  2 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   3 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  5 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  1 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2

Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди» News

Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»

Про-лига 2-тури доирасидаги «Динамо» - «Истиқлол» (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўйин борасида тўхталди.

«Очиғини айтсам, бугунги ўйинимиз менга ёқди. Чунки, аввалги ўйинларимизга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Бироқ ўз хатоларимиз эвазига аламли мағлубиятга учрадик. Футболда бунақаси учраб туради. Ҳаммасини кўрдинглар, изоҳсиз қолдирган бўлардим. Омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Омад рақиб томонда бўлди.

Шунга қарамай, ўйинимиз ёмон чиқмаётганди, йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Фақатгина якуний зарбаларни берадиган футболчи топилмади. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик.

Ўйинимиз чиқмай мағлуб бўлганимизда ҳам майли эди, аммо тўлиқ устунлик қилиб, вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда аламли. Ўйин назорати бизнинг қўлимизда эди. Жамоа кўрсатган кўрсатмаларни аниқ бажарди, бунга эътирозим йўқ.

Асосий таркибимиздаги Алишер Юсупов ва Дамир Темировнинг майдонга тушмаганига сабаб, улар аввалги ўйинда жароҳат олишганди.

Кубок ва Про-лигадаги кетма-кет мағлубиятлар? Тўғри, чемпионатдаги кетма-кет икки учрашувда ҳам очколарни йўқотдик. Аммо бу ҳали старт, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдиндаги ўйинлар билан вазиятни яхшилашимиз мумкин», - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи Равшан Аҳмедов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика