Latest news

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  0 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  1 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  40 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  20 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

Ravon - Россия терма жамоасининг янги расмий ҳамкори News

Ravon - Россия терма жамоасининг янги расмий ҳамкори

Россия бозорида Ravon автомобилларини тақдим этувчи "Равон Моторс Рус" компанияси 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб Россия терма жамоаси ҳамкорига айланди.

Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда.

Ravon ва Россия терма жамоаси ҳамкорлиги россияликларнинг Жанубий Корея ва Эронга қарши бўлиб ўтадиган икки назорат ўйинидан бошланади. Ҳомийлик шартномасида Ravon кенг турдаги реклама ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин.

"Биз Россия терма жамоаси билан ҳамкорликни бошлаганимиздан жуда хурсандмиз! Мамлакатнинг асосий жамоаси ўсиб бормоқда, ёш футболчилар таркибда муҳим ўринларни эгаллашмоқда. Бу ривожланишни сезмаслик қийин ва россияликлар назорат учрашувларида, 2018 йилги жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг кучли терма жамоаларига қарши баҳсларда ёрқин ўйин кўрсатишларига ишонаман. Бу ҳамкорлик Ravon маркаси мухлислари доирасини кенгайтиради ва брендга ёш, спортга ошиқ инсонлар қизиқишини орттиришига иймоним комил" - дейди "Равон Моторс Рус" бош директори Шараф Ашуров.

"Россия футбол иттифоқи "Равон Моторс Рус" билан ҳамкорликни бошлаганидан мамнун. Бизнинг ҳамкорлигимиз узоқ ва фойдали бўлишига ишонаман" - дейди РФИ бош директори Александр Алаев.

РФИ расмий сайтининг хабар беришича, Ravon маркаси келажакда Россия терма жамоасига 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлида ёрдам кўрсатади.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика