Latest news

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  15 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари News

Рауль, Торрес ва "Атлетико"нинг бошқа машҳур тарбияланувчилари

"Атлетико" академияси Европада энг кучлиларидан ҳисобланади. Ушбу академия жаҳон футболига бир қанча юлдузларни етиштириб берган. Жумладан...

Рауль: Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.


Ҳа, бу бироз эриш туюлиши мумкин. Бироқ, "Реал" афсонаси ўз фаолиятини айнан "матрасчилар" сафида бошлаган. Рауль 1992 йил "Атлетико" ўсмирлар жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган. Кейинроқ эса "Реал" сафига кўчиб ўтган. Футболчи фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган ва "Реал"даги кўпгина рекордлар соҳиби. Илк маротаба 1994 йилда ушбу жамоа сафида майдонга тушган.



Давид де Хеа:

дебют - 2009


МЮнинг айни кундаги биринчи рақамли дарвозабони 13 ёшида мадридликлар сафига бориб қўшилган. Академия тарбияланувчиси 18 ёшида асосий жамоа сафида илк маротаба майдонга тушган. Бугунги кунгача эса дарвозабон "қизил иблислар" билан икки маротаба АПЛ чемпионлигини қўлга киритишга улгурди.




Фернандо Торрес:

дебют - 2001


Фаолиятини аввалига дарвозабон сифатида бошлаган Торрес 7 ёшидан бошлаб ҳужумчи сифатида ўйнай бошлайди. Клуб билан илк шартномасини 15 ёшида тузган. 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. "Атлетико"дан сўнг "Ливерпул"га ўтган. Сўнгра "Челси" сафида ЕЧЛ ғолибига айланган. Жаҳон Чемпиони, Европа Чемпиони. Шу йил бошида у яна ўзининг жонажон жамоаси сафига қайтиб келди.



Коке:

дебют - 2009



8 ёшида клубга келган 17 ёшида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Ўшанда мадридликлар "Барселона"га 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Вақт ўтди. Футболчи 21 ёшигача жамоаси учун 100 дан ортиқ ўйинда иштирок этди. ЕЧЛ финалида иштирок этган. Шу кунгача икки маротаба Европа Лигасида ғолиб чиққан. Мамлакат чемпиони, кубоги ва суперкубоги соҳиби.




Альваро Мората:

дебют - 2010


Мората ҳам илк фаолиятини "Реал"да эмас, айнан "Атлетико" сафида бошлаган экан. "Реал"да эса у Бензема соясида қолиб кетди. Айни пайтда эса "Ювентус" сафида ҳаракат қилмоқда. Уни кўпчилик "янги Фернандо Морьентес" дея таърифлайди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, шу кунгача ушбу футболчи ЕЧЛ, Ла Лига, Испания Кубоги, Италия чемпионати ва Кубоги ўйинларида ғолиб чиққан.




Габи:

дебют - 2004


Мадридда таваллуд топган Габи кичкиналигидан "Атлетико"да. 2004 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. 2007 йилда 9 миллион евро эвазига "Сарагоса"га ўтган. Орадан 4 йил ўтиб "Атлетико" ўз тарбияланувчисини яна сотиб олган. Бугунги кунда жамоа сардори бўлган футболчи клуб муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Испания чемпиони ва кубоги соҳиби.




Марио Суарез:

дебют - 2005


1999 йилда академия сафига бориб қўшилган. 2004 йили ёшлар жамоаси... 2005 йилнинг ноябрида эса илк маротаба асосий таркибда майдонга тушган. 2006-2008 йиллар давомида "Реал Вальядолид" ва "Сельта" жамоаларида ўйнаган. Кейин "Малькоркага кетган. 2010 йил эса яна ўзининг жонажон клубига қайтади ва бу орада Европа Лигаси, Европа Суперкубоги, Ла Лига ва Испания кубокларида жамоаси билан муваффақиятга эришади. Шу йилнинг ёзида эса "Фиорентина"га ўтиб кетганди.



Антонио Лопес:

дебют - 2000


Антонио ҳам ёшлигиданоқ ушбу академияга келган. 2000 йилда илк маротаба асосий таркиб жамоасида майдонга тушган. Орада "Осасуна"да ўйнаб келган футболчи 2008 йилда жамоага қайтганидан сўнг сардор сифатида ҳаракат қила бошлайди. "Атлетико" ва "Атлетик" сафида Европа Лигасида ғалаба қозонган.


sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика