Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  22 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Рауль қўл остидаги "Реал" УЕФА Ўсмирлар лигасида ғолиб бўлди News

Рауль қўл остидаги "Реал" УЕФА Ўсмирлар лигасида ғолиб бўлди

Мадрид клуби УЕФА Ўсмирлар лигаси ғолибига айланди.

Финалда испан клуби Лиссабоннинг "Бенфика" жамоасини 3:2 ҳисобида таслим этди.

Мадридликлар 1-бўлимдан сўнг Пабло Родригес ва Энрике Жокунинг автоголи эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. 49-дақиқада эса Гонсалу Рамос гол урди ва ҳисоб қисқарди. 50-дақиқадаёқ "Реал" Мигель Гутьерреснинг голи эвазига ишончли ҳисобга қайтди.

57-дақиқада "Бенфика" ҳужумчиси Рамос дубль қайд этди ва ўйинга интригани қайтарди. Лиссабонликлар 68-дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Дантас пенальтини голга айлантира олмади.

Бу "Реал"нинг УЕФА Ўсмирлар лигасидаги илк ғалабаси. Қайд этиш керакки, Мадрид жамоасини собиқ машҳур футболчи Рауль бошқармоқда.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика