Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Рауль: "Барселона"нинг муваффақиятидан хурсандман, рақибга омадсизлик тилаш мен учун эмас" News

Рауль: "Барселона"нинг муваффақиятидан хурсандман, рақибга омадсизлик тилаш мен учун эмас"

"Реал" клуби афсонаси Рауль Гонсалес севимли жамоасининг "Барселона" билан ўртадаги рақобат хусусида гапириб ўтди.

"Мен жуда кўп маротаба Барселонада бўлганман. Уларнинг одамлари менга ҳурмат билан муомалада бўлишган. "Барса" ва "Реал"нинг ўзаро рақобати иккала жамоа учун ҳам фойдага ишлайди. "Барселона" "Реал"сиз "Барселона" бўлолмайди ёки аксинча. Қачонки "Барселона" жамоаси еврокубокларда муваффақият қозонса хурсанд бўламан. Чунки улар испан жамоаси. Бу ҳақда гапиришга ҳеч қачон уялмаганман. Мен рақибга омадсизлик тиламаганман. Бундай иш қилиш мен учун эмас", - дейди Рауль.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг бир қатор футболчилари "Реал"га Зидан бош мураббий бўлганидан сўнг Зизуга омад тилашни исташмаслигини айтишганди.
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика