Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Рауф Инилеев: «Ўсмирларимизда маҳоратли футболчилар камлиги кўриниб қолди» News

Рауф Инилеев: «Ўсмирларимизда маҳоратли футболчилар камлиги кўриниб қолди»

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини якунлади.
Футболчиларимиз мусобақанинг 1/16 финалида Гондурасга имкониятни бой берган ҳолда ортга қайтишди. Хўш, ўсмирларимиз турнир давомида қандай таассурот қолдиришди? Мутахассис кўзи билан қараганда улар нимани қойиллатишди-ю, чорак финалга чиқиш учун нима етишмади? Мана шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида таниқли мураббийлардан бири Рауф Инилеевга юзландик.

- Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳали тугагани йўқ, шу боис турнир ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта, - дея сўз бошлади Рауф Талгатович - Аммо кичик мундиалда ўсмирларимизнинг иштироки хусусида фикр билдиришим мумкин. Шахсан менга ўзимизнинг футболчилар кўпроқ жамоа сифатида ёқди. Лекин катта вазифаларни бажаришга ҳали тайёр эмас эканмиз. Энг аввало ҳимояда яхши тўп сурдик деб айта оламан. Буни бошқаларга нисбатан кам гол ўтказиб юборганимиз ҳам айтиб турибди. Лекин ҳужумдаги ишимиз унчалик қовушмади. Бунга эса футболчиларда индивидуал маҳорат кам эканлиги сабаб бўлди.

- Бу жамоанинг Мексика-2011да қатнашган жамоадан фарқи нимада деб ўйлайсиз?  
- Фарқи шундаки, 2011 йилги мундиалда Алексей Евстафеев қўл остида Аббос Махситалиев, Тимур Ҳакимов сингари алоҳида маҳорати юқори бўлган ўйинчилар бор эди. Лекин афсуски, ҳозирги жамоада бундай футболчилар кўзга ташланмади.

-   БААда жамоамиз кўрсатган ўйин услуби борасида нима дея оласиз?
-   Деярли барча учрашувларни иккинчи рақамли жамоа сифатида ўтказдик. Умуман олганда, жамоавий ўйинимиз жойида бўлди. Лекин айтиб ўтганимдек, ҳужумда ишончли ва тажовузкор ҳаракат қила олмадик. Голларни ҳам асосан стандарт вазият ва рақибларнинг хатосидан сўнг урдик.

-   Мусобақада имкон қадар узоққа боришимиз учун нима етишмади?
-   Футболчиларда маҳорат камлиги панд берди деб ўйлайман. Тўғри, ҳамма тартибли ҳамда масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилди, лекин булар Гондурасни ютиш учун камлик қилди. Буни эса бутун ўзбек футболининг муаммоси деб ўйлайман.

-   Қайси футболчиларнинг ўйини сизга ёқди?
-   Биринчи галда дарвозабон Сарвар Каримов. У ўзига ишонган ҳолда дарвозани қўриқлади. Майдонда тўп сурган футболчилардан эса ҳеч ким алоҳида ажралиб турмади.

-   Сизга энг кўп ёққан ўйин қайси бўлди?
-   Бу борада Марокаш билан билан кечган баҳсни ажратиб кўрсатган бўлардим. Бунда жамоамиз рақибга ҳар жиҳатдан қаршилик кўрсата олди.

-   Мусобақанинг 1/16 финалида Гондурасга имкониятни бой берганимиз хусусида нима дея оласиз?
-   Улар билан ёмон ўйнамадик. Лекин шу ўринда Гондурас урган голга эътибор беринг: уларнинг футболчиси икки нафар ўйинчимизни алдаб ўтиб, тўпни чиройли тарзда шеригига етказиб берди. Улар юзага келган битта имкониятдан ҳам фойдалана олишди. Бизда эса худди шунақа маҳоратли футболчилар йўқлиги кўриниб қолди.
 
-   Шу ўйиндаги ҳакамлик борасида фикрингиз?
-   Ҳакамни ҳар қанча айбламайлик, бу ўзимизни оқлаш учун баҳона бўла олмайди. Умуман олганда, ғалаба қозониш учун айнан ҳакам халақит берди деган фикрдан йироқман. Тўғри, ҳакамдан ҳам хатолар ўтди, аммо айбни аввало ўзимиздан қидиришимиз керак.
 
-   Мураббийнинг иши ҳақида нима дея оласиз?
-   Ўз вақтида Дилшод Нуралиев билан бирга ишлаганим боис уни яхши биламан. Мураббий қўлдан келган ҳамма ишни қилди. Жамоани ўз қўлида ушлаб тура олди. Нуралиев бор эътиборни жамоавий ўйиннни шакллантиришга қаратди ва шунинг эвазига натижа кўрсатди.

-   Сизнингча, шу жамоада тўп сурган ўсмирларни келажакда нима кутяпти?
-   Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Агар кимдир кейинчалик ўсишдан тўхтаб қолса, бу биз учун янгилик бўлмайди. Чунки олий ва биринчи лига савияси борган сари тушиб кетаётгани боис кўплаб футболчилар ўсишдан тўхтаб қолишяпти. Токи футболимиз савияси кўтарилмас экан, ўйинчилар маҳоратини индивидуал жиҳатдан ошира олмаймиз.
 
-   Мураббийлик фаолиятингизда бирор бир янгилик борми?
-   Яқин орада яна иш бошлашим мумкин. Вариантлар бор, фақат ҳозирча бу ҳақда гапирмай тураман.

   Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика