Latest news

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  12 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  1 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Расмий хабар: Славче Войнески - "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи! News

Расмий хабар: Славче Войнески - "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи!

"Пахтакор"ни Шимолий Македониядан бўлган мутахассис бошқаради.

47 ёшли мураббий Славче Войнески билан клубимиз ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин.

Войнески Шимолий Македонияда турли тоифадаги ёшлар терма жамоаларида узоқ муддатли фаолияти билан танилган. У 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган. Асосан Сречко Катанец ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Шундан кейин Туркияда "Элазигспор", "Генчлербирлиги", "Газиантепспор" ва "Ризеспор" клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борган. 2019 йил Словакиянинг "Серед" клубида бош мураббий сифатида ишлаган. У ёшлар билан тизимни йўлга қўйиш орқали яхши ишлаган мутахассис сифатида баҳоланади.

Умид қиламизки, Славче Войнескининг "Пахтакор"даги фаолияти муваффақиятли ва совринларга бой кечади. "Пахтакор"га хуш келибсиз, Славче!", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.

Славче ВОЙНЕСКИ
Туғилган санаси
: 1974 йил 28 апрель.
Фуқаролиги: Шимолий Македония, УЕФА "Про" лицензиясига эга.
Фаолияти: 1996-2003 "Металлург" Скопье (ёрдамчи мураббий, бош мураббий, ёшлар бўлими раҳбари)
2004-09 Шимолий Македония U-17, U-18, U-19 терма жамоалари бош мураббийи
2009-2014 Шимолий Македония миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи
2015 "Элагигспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016 "Генчлербирлиги" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016-17 "Газиантепспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2017-18 "Ризеспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2019 "Серед" жамоаси бош мураббийи.


Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Championat.asia сайти ушбу мураббий "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши ҳақида ёзган эди.  


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика