Latest news

09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  0 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  6 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  3 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  34 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  71 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  19 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0

Расмий хабар: ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди News

Расмий хабар: ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди

21 август куни Осиё Футбол Конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ва Осиё Футбол Конфедерациясининг футбол уюшмалари билан ишлаш департаменти бошлиғи Рави Кумар расмий ташриф билан Тошкентга келди.

ОФК делегациясининг ташрифдан кўзланган асосий мақсади 12 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш бўлди.

Ташриф дастурига мувофиқ ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов билан учрашди. Ўзбекистон Футбол Федерациясида бўлиб ўтган учрашув чоғида Мираброр Усмонов биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюраётган ОФК Бош котибига мамлакатда спортни, шу жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот берди.

ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим федерациялардан бири эканлигига алоҳида урғу бериб, Осиё бугунги Ўзбекистоннинг халқаро футбол майдонлардаги ютуғини тан олаётганлигини таъкидлади. Томонлар, шунингдек, ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясига доир масалалалар юзасидан ўзаро фикр ва тажриба ҳам алмашди.



Мираброр Усмонов билан учрашувдан кейин ОФК делегацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасига ташриф буюриб, спортни янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди. Дато Виндсор Жон, шунингдек, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолиятини қисман кузатиш имкониятига эга бўлди ва марказ ҳудудида бунёд этилаётган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажариладиган кардио-хирургия клиникасининг қурилиш ишлари билан ҳам қизиқди.



ОФК делегацияси бугуннинг ўзида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, ўзбек футболи тарихи музейини кўздан кечирди. “Бунёдкор” бош директори Мурод Алиев ОФК бош котибига “Бунёдкор” стадионининг тарихи, қурилиши ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон “Бунёдкор” стадиони фахрий меҳмонлари китобида ўз дастхатини ҳам қолдирди.



ОФК делегацияси 22 август куни Самарқандга ташриф буюради ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, шу куннинг ўзида Ливанга хизмат сафарига учиб кетади.

Ташриф давомида ОФК делегациясига Ўзбекистон Футбол Федерацияси Биринчи вице-президенти ва Бош котиби, Осиё Футбол Конфедерациясининг ижроия қўмитаси аъзоси Сардор Раҳматуллаев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Асқар Толибжонов ҳамроҳлик қилади.

Rating: -48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика