Latest news

10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  3 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  3 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  18 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4

Расмий хабар: "Насаф" Фозил Мусаев билан шартнома тузди News

Расмий хабар: "Насаф" Фозил Мусаев билан шартнома тузди

Мамлакатимизнинг тажрибали футболчиларидан бўлган Фозил Мусаев яна “Насаф” жамоаси сафида тўп тепадиган бўлди.

Фозил Мусаев бундан аввал ҳам жамоамиз сафида фаолият юритган. Эсингизда бўлса, у 2007-2008 ва 2011-2012 йилги мавсумларда “Насаф” сафида фаолият олиб борган ва мамлакатимиз чемпионатида кумуш медаль совриндори, икки марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси ва 2011 йили ОФК кубоги соҳиби бўлган эди. Шундан сўнг Ф.Мусаев Тошкентнинг “Бунёдкор”, Қатарнинг “Ал-Муайдар”, Тошкентнинг “Локомотив” ва Эроннинг “Сепахон” клубларида фаолият олиб борди. Шунингдек 27 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳам ҳисобланади.

Фозил Мусаев яна жонажон клубида тўп тепишга ҳоҳиш билдирди. Жамоамиз бош мураббийи ва клубимиз раҳбарияти уни сафимизга қўшиб олишга қарор қилишди. Футболчи клубимиз билан бугун шартнома имзолади.

Энди ушбу футболчи жорий чемпионатнинг иккинчи даврасидан бошлаб “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Клубимиз шунингдек айни пайтда бир қанча хорижий ва маҳаллий футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Сафимизга келиб қўшиладиган янги футболчилар ҳақида сайтимиз орқали хабарлар бериб борамиз.

"Насаф" ПФК матбуот хизмати


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика