Latest news

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

Расмий хабар: «Металлург» икки нафар черногориялик мураббий билан шартнома имзолади News

Расмий хабар: «Металлург» икки нафар черногориялик мураббий билан шартнома имзолади

Кеча «Металлург» ПФК қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб раҳбарияти жамоа ўйинчиларига мураббийлар штабидаги ўзгаришларни маълум қилди. Унга кўра бугундан эътиборан жамоа бош мураббий лавозимида черногориялик Веско Стешевич фаолият юритади. 

Веско Стешевич тажрибали мутахассис.  У 57 ёшда, 1965 йилнинг 18 декабрида туғилган. Мазкур  мураббийнинг сўнгги жамоаси Россия Федерациясининг «Арсенал»  (Тула) клубидир. Унга қадар «Подгорица», «Дечич», «ОФК Грбал»,  « Млалост»,  «Ал Файсали»,  «Ростов»,   «Динамо» (Москва), «Амкар» (Перм) жамоаларида фаолият юритган. «Арсенал» да тажрибали Миодраг Божович штабида ишлади.

Стешевич ўзи билан «Металлург»  жамоасига ёрдамчи сифатида Ненад Вукчевишни ҳам олиб келди. Ненад 48 ёшда, 1974 йилнинг 25 ноябрь санасида Черногориянинг Подгорица шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятида ҳужум чизиғида ўйнаган. Собиқ Югославия,  Греция,  Швеция клубларида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини тугатгач,  мураббийлик соҳасида таҳсил олди. УЕФА лицензиясини қўлга киритгач ўзи туғилиб ўсган Черногориянинг «Спартак» (Субботитса),  «Петровас»,  «Подгоритса»  жамоаларида ишлади.

Аввалроқ сайтимизнинг эшитдик-да рукни орқали бу ҳақида хабар берган эдик. 

Эшитдик-да! "Металлург"нинг янги мураббийи ким эканлиги маълум

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика