Latest news

05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  3 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  17 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  748 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3

Расмий хабар: Эртага “Навбаҳор”да жиддий ўзгаришлар рўй беради News

Расмий хабар: Эртага “Навбаҳор”да жиддий ўзгаришлар рўй беради

Охирги пайтларда “Навбаҳор” футбол клубида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди.

“Бунёдкор” билан бўлиб  ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Мўминжоновнинг ўрнини бошқа бир мутахассис эгаллаши мумкинлиги кўп бора таъкидланмоқда. Суперлиганинг 25-тури доирасидаги Тошкентда “Бунёдкор”дан (0:2) учралган мағлубиятдан кейин “Навбаҳор”нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин пасайиб кетди.

“Қалдирғочлар”дан учралган мағлубиятдан мухлисларнинг кайфияти тушиб кетганлиги бор гап. Ҳар ҳолда жамоамиз ишқибозлари Тошкентга ижобий натижа илинжида йўл олишганди. Лекин, натижа кутилгандек бўлмади. Айни пайтда вилоят футбол ассоциацияси ва клуб раҳбарияти вазиятни ўнглаш, мухлисларнинг “Навбаҳор” жамоасига бўлган меҳрини қайтариш устида иш олиб боришмоқда. Барчага маълумки, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаров жамоани юқори ўринлар учун курашиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Айнан вилоят раҳбарининг саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, “Навбаҳор” аввалги обрўсини яна тиклашга интилмоқда. Клубда ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳозир ҳам бош қотирилмоқда.

Мухлисларимизни хотиржам қилган ҳолда таъкидлаш жоизки, эртага “Навбаҳор” жамоасида жиддий ўзгаришлар рўй беришини айтишимиз мумкин. Эртага “Навбаҳор” ПФКда катта йиғилиш ўтказилади ва клубда бир қатор янгиликлар рўй беради. Мазкур янгиликлардан биринчи бўлиб, расмий сайтимизда хабар берамиз. Бир сўз билан айтганда, жамоамиз мухлисларининг ишончларини оқлаш ва уларни хурсанд қилиш учун “Навбаҳор” ПФК томонидан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.


Эшитдик-да! "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси "Навбаҳор" бош мураббийи бўлади

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"



Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика