Latest news

08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  0 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  17 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  14 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46

Расмий хабар: Достонбек Турсунов Римдаги “Вилла Стюарт" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтайди News

Расмий хабар: Достонбек Турсунов Римдаги “Вилла Стюарт" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Грузияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик жараёнида марказий ҳимоячи Достонбек Турсунов жароҳатини қайталаб олган эди.

"Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жарроҳлик амалиёти талаб этилиши маълум бўлди.

ЎФА томонидан футболчимизнинг тезроқ соғайиб, сафга қўшилиши учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Достонбек Турсуновни даволашга Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Мариани жалб этилди.

Футболчимиз 22 ноябрь куни Италия пойтахти Римга, “Вилла Стюарт” клиникасига йўл олади ва у ерда профессор Мариани томонидан операция қилинади", – дейилади ЎФА матбуот хизмати берган расмий хабарда.

Олдинроқ ҳимоячи 18 ноябрь куни Италияга учиб кетиши ва Италия пойтахтидаги "Вилла Стюарт" клиникасида операция қилиниши ҳақида сайтимизда хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида айнан шу шифохонада терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Фарруҳ Икромов ҳам операцияни бошдан ўтказган бўлса, Элдор Шомуродов "Женоа"дан "Рома"га ўтганида айнан "Вилла Стюарт"да тиббий кўрикдан ўтган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика