Latest news

08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  10 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  23 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4

Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди News

Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди

Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14та клуб иштирок этади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳудудларда футболни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган вилоят ҳокимларини қадрлайди. Бунгача Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кабилар вилоят футболини ривожлантириш йўлида катта ҳамждаги ишларни амалга ошираётганди. Ортда қолган бир неча ой давомида эса Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари ҳам ЎФА билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

“Сурхондарё вилояти бир неча йиллар давомида катта футболдан узоқда қолди. Эркинжон Турдимов мазкур вилоятга раҳбар этиб тайинлангач, вилоят футболида ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди. Айни вақтда “Сурхон” футбол клуби Лицензиялаш қўмитаси илгари сурган барча талабларни бажарди. Вилоятдаги бош стадионни таъмирлашда айни вақтдаги ҳоким Баҳодир Пўлатов ҳам ўз ёрдамини аяётгани йўқ. Эркинжон Турдимовнинг ўзи эса эндиликда Самарқанд вилоятида футболни кўтариш ишларини бошлаб юборди. Мазкур ишлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, ҳар икки вилоятда миллионлаб футбол мухлислари катта футболни соғиниб қолгани учун ҳам “Динамо” ва “Сурхон”га шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди”, — деб мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Бунгача Профессионал футбол лигаси 12та клуб иштирок этиши учун мўлжалланган формат ва регламентни тақдим этиб улгурганди. Кейинроқ бу масала Лицензиялаш қўмитаси ва ЎФА Ижроқўми аъзолари ўртасида таҳлил қилинди. Унда қатор фикрлар билдирилди, жамоалар сонининг ошиши мунозараларга сабаб бўлди. Якунда ЎФА Ижроқўми Профессионал футбол лигасига янги талаб бўйича айрим бандлари ўзгартирилган регламентни тасдиқдан ўтказиш учун бир ҳафта муҳлат белгилади. Қўшимчасига, бугун — 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимида “Сурхон” ва “Динамо” вакиллари ҳам иштирок этишига рухсат берди.

“Чемпионат стартига бир неча кун қолганда шундай қарор қабул қилдик. Бунгача Суперлиганинг 12та клубини ўз талабларимиз бўйича ишлашга ундай олдик. Энди эса яна икки клуб уларга етиб олиш йўлида меҳнат қилади. Бизнинг мақсадимиз иложи борича каттароқ ҳудудларни футбол билан қамраб олиш, иложи борича кўпроқ мухлисларни футболга қайтаришдан иборат. Мана шундай катта мақсадлар йўлида регламентлардаги кичик ўзгаришларгача боришга тайёрмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Суперлиганинг янги формати ва унинг атрофидаги қолган жараёнлар ҳақида Профессионал футбол лигаси расман маълумот беради.

Rating: -192   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика