Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Расмий хабар: Андрей Мишченко АГМК билан бир йиллик шартнома тузди News

Расмий хабар: Андрей Мишченко АГМК билан бир йиллик шартнома тузди

АГМК селекция ишларидаги амалга оширган трансферларини эълон қилишни давом эттиради.

Фаолиятини Украинада «Горник Спорт» жамоасида бошлаган, «Сталь», «Севастополь», «Олимпик» (Донецк), Исроилнинг «Маккаби» ва «Хапоэль» жамоаларида ўйнаган, шунингдек, Украинанинг номдор «Черноморец» шарафини ҳимоя қилган, Россияда «СКА-Хабаровск» ҳамда Қозоғистонда «Окжетпес» ва ўтган мавсум Тожикистон чемпиони «Истиқлол» жамоасида ўйнаб, 2022 йилдан эркин агентга айланган марказий ҳимоячи — Андрей Мишченко АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Мишченко 1991 йил, 7 апрель куни Украинанинг Полтавская вилоятида таваллуд топган. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 150 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлган.

Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Андрей Мишченкога фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Андрей дея футболчини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати.

Эшитдик-да! АГМКга украиналик ҳимоячи келмоқда        


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика