Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи News

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи

Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб вице-президенти Баҳром Маматкулов Термизда «Сурхон» спорт мажмуасида олиб борилаётган ишларга раҳбарлик қилаётганлиги сабабли, йиғилишни «Сурхон» футбол клуби маъмурият раҳбари Икром Ибрагимов ва ёрдамчи мураббий Григорий Цейтлин Семёнович олиб бордилар. Йиғилишда жамоанинг барча аъзолари иштирок этдилар.

Бугунги қадар, жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажариб келган Анвар Солиев, яна клубнинг спорт директори лавозимига ўтказилди.

Клуб мутасадиллари бир неча кун давомида бир қатор мураббийлар номзодларини кўриб чиқдилар.

Якунда, барчамизга яхши таниш, асли келиб чиқиши Сурхордарёлик бўлган, 2016-2018 мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган, «ПРО» мураббийлик лицензиясига эга, Андрей Микляев «Сурхон» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Мураббий олдига улкан вазифалар қўйилди. Хусусан, яхши жамоа шакллантириб, Сурхондарёлик футболчиларга ҳам кўпроқ эътибор қаратиб, имкон қадар уларни ҳам жамоага жалб қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, «Сурхон» футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан чиқарилаётган ҳар бир қарорни ҳурмат қилади!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика