Latest news

16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  2 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  2 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  21 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1

Расмий ўйинлардаги ноқулай рақиб - Баҳрайн News

Расмий ўйинлардаги ноқулай рақиб - Баҳрайн

Баҳрайн терма жамоаси билан расмий учрашувларда 5 марта тўқнаш келганмиз ва уларнинг бирортасида ҳам ғалабага эришмаганмиз.


Лекин ўша беллашувлар бўлиб ўтган маҳалда Баҳрайн тарихида энг кучли терма жамоа ва футболчилар авлоди майдонда ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳозир эса бизнинг савиямиз бу жамоаникидан кучлироқдек кўринмоқда. Шунга қарамай, Баҳрайн ўз майдонида ҳеч кимга осонликча таслим бўлмайди.

Расмий баҳсларда Баҳрайнни бир марта енгганмиз, бироқ ўша учрашув натижаси кейинчалик бекор қилинган. Осиё Кубоги-2004 чорак финалида пенальтилар сериясида ютқазганмиз. 2006 йилги жаҳон чемпионати саралаш плей-оффида 1:1 ва 0:0 ҳисоблари қайд этилган. Дуранглар Баҳрайнни кейинги босқичга олиб чиққан. 2010 йилги мундиал саралашида эса Баҳрайн ҳар икки ўйинда кичик натижа билан муваффақият қозонган. Охирги 3 беллашув ўртоқлик баҳсларига тўғри келиб, унда бир ғалаба ва икки дуранг қайд этдик.

Баҳрайн футболининг энг кучли авлоди 2004-2010 йилларда терма жамоада фаолият кўрсатишди. Аъло ва Муҳаммаб Ҳубайл, Талал Юсуф каби футболчилар Баҳрайннинг етакчилари саналган. Ўшанда Баҳрайн икки марта жаҳон чемпионатига йўлланма олишга яқин келди. 2006 йилги ЖЧ йўлида сўнгги саралаш ўйинларида Тринидад ва Тобагога икки беллашув натижасига кўра, имконият бой берилган. 2010 йилги мундиалга бориш йўлида Янги Зеландия қаршилигини енгиш ушбу терма жамоага насиб этмаган. 2004 йилги Осиё Кубогида ярим финалгача етиб бориш ҳам энг яхши натижа ҳисобланади.


БАҲРАЙН ТЕРМА ЖАМОАСИ

Лақаби: “қизиллар” (“Ал Аҳмар”)

Бош мураббийи: Серхио Батиста (Аргентина)

Энг кўп ўйнаган футболчиси: Салмон Иса (156 учрашув)

Тўпурари: Исмоил Абдуллатиф (34 гол)

Уй стадиони: “Баҳрайн миллий стадиони”

ФИФА рейтингидаги ўрни: 123

Энг юқори ўрни: 44 (2004 йил сентябрь)

Энг қуйи ўрни: 139 (2000 йил март)

Биринчи учрашуви: Қувайт – 4:4 (Боғдод, Ироқ, 1966 йил 2 апрель)

Энг йирик ғалабаси: Индонезия – 10:0 (Риффа, Баҳрайн, 2012 йил 29 февраль)

Энг йирик мағлубияти: Ироқ – 1:10 (Боғдод, Ироқ, 1966 йил 5 апрель)


Охирги пайтларда Баҳрайннинг натижалари яна салбий кўриниш олишни бошлади. Осиё Кубогидан аввал жамоанинг таркиби ёшартириб юборилди. Узоқ йилдан бери ўйнаб келаётганлардан Саид Муҳаммад Аббос, Ҳуссайн Баба, Фаузи Ааиш, Саид Муҳаммад Аднан сингари футболчилар таркибда мавжуд. Осиё Кубогида Баҳрайн гуруҳдан чиқа олмади. Ўйини эса ёмон таассурот қолдирмади. Шундан кейин Баҳрайн март ойида ўз майдонида Колумбия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсда тўлиқ устунлик қилган меҳмонлар 6:0 ҳисобида зафар қучишди. Кейин Филиппин ва Таиланд билан ўртоқлик беллашувлари ташкил этилди. Қизиғи, Филиппинни ўртоқлик ўйинида енгган Баҳрайн саралаш босқичининг 1-тур учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Кейин эса уйда КХДРга имконият бой бериб қўйилди. Биринчи ғалаба Яман билан Қатарда бўлиб ўтган беллашувда қўлга киритилди. Серхио Батиста шогирдлари ўша куни рақиб дарвозасига жавобсиз 4 тўп киритишди.

26 март  Баҳрайн – Колумбия – 0:6

30 март  Баҳрайн – Филиппин – 2:1 (Ааиш 29, Ёсир 31)

5 июнь  Таиланд – Баҳрайн – 1:1 (Исса 81)

11 июнь  Филиппин – Баҳрайн – 2:1 (Маълуд 90+3)

3 сентябрь  Баҳрайн – КХДР – 0:1

8 сентябрь  Яман – Баҳрайн – 0:4 (Али Баба 31, Ҳусайни 45, Омар 66, Аднан 77)

Баҳрайн қироллигида 1,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шулардан тахминан ярми туб аҳоли саналади. Табиийки, улар орасидан футболчи етиштириш осон вазифа эмас. Шунга қарамай, футбол борасида ушбу қироллик қитъамизда кучлилар қаторига интилаётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

БАҲРАЙН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ

Ташкил топган йили: 1957

ФИФА аъзоси: 1968

ОФК аъзоси: 1969

Президенти: Шайх Али Бин Халифа Ал Халифа

Расмий сайти: Bfa.bh

Ўзбекистон билан учрашув бўлиб ўтадиган стадион Риффа шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг сиғими 41580 томошабинга мўлжалланган. 1982 йил ишга туширилган стадион 2013 йилги Кўрфаз Кубоги ўйинлари арафасида қайта таъмирланган.

БАҲРАЙН ҚИРОЛЛИГИ

Ҳудуди: 765 кв.км.

Аҳолиси: 1 млн 343 минг

Пойтахти: Манама

Йирик шаҳарлари: Риффа, Муҳаррақ, Ситра

Расмий тили: араб

Пул бирлиги: Баҳрайн динори

Интернет домени: .bh

Бош мураббий аргентиналик собиқ футболчи Серхио Батистадир. Батиста 1986 йил Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Фаолиятини асосан Аргентина клубларида ўтказган ва мамлакатнинг  энг таниқли таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланган. Мураббийлик фаолиятида 2008 йил Олимпиада ўйинларида Аргентинани муваффақиятга етаклаб келган. Миллий терма жамоани ҳам бошқарган. Америка Кубогидаги омадсизлик туфайли истеъфога чиқарилган. 2011 йил Хитой суперлигасининг “Шаньхай Шенхуа” клубига бошчилик қилган. Шу йилдан Баҳрайн терма жамоасига таклиф этилди. Унгача маҳаллий мутахассис Маржан Эйд термага бошчилик қилиб келганди. Батиста кўпроқ комбинацион ва ҳужумкор футболга эътибор қаратиб келяпти.

Серхио БАТИСТА

Туғилган санаси: 09.11.1962

Туғилган жойи: Буэнос Айрес, Аргентина

Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1981–1988 “Аргентинос Хуниорс” 253 (25), 1988–1990 “Ривер Плейт” 52 (2), 1991 “Аргентинос Хуниорс” 19 (0), 1992–1993 “Нуэва Чикаго” 5 (0), 1995–1996 “Тосу Фьючерс” 95 (5), 1997–1999 “Олл Бойз” 60 (1).

Аргентина терма жамоасида 1985-90 йилларда 39 учрашув ўтказган.

Бошқарган жамоалари: 2000 “Белла Виста”, 2001–2003 “Аргентинос Хуниорс”, 2003 “Таллерес”, 2004 “Аргентинос Хуниорс”, 2004–2005 “Нуэва Чикаго”, 2007 “Годой Круз”, 2007–2010 Аргентина олимпия терма жамоаси, 2010–2011 Аргентина терма жамоаси, 2012–2014 “Шаньхай Шенхуа”, 2015 йилдан Баҳрайн терма жамоасида.

Эришган ютуқлари: Аргентина чемпиони-1984, 1985, 1990, Либертадорес Кубоги соҳиби-1985, жаҳон чемпиони-1986, ёзги Олимпиада ғолиби-2008.

Терма жамоа таркибига назар ташласак, унда футболчиларнинг асосий қисми Баҳрайн чемпионатида ўйнашини кўриш мумкин. Сентябрь ойида ушбу мамлакатда янги футбол мавсуми старт олди. Ҳозирча жамоалар фақат кубок баҳсларида майдонга тушишди. Уч нафар футболчи хориж чемпионатларида ўйнашади. Фаузи Ааиш Қатар, Жейси Жон Таиланд, Абдулла Омар Саудия Арабистони клубларида тўп тепишади.

Баҳрайн терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар:

Саид Муҳаммад Аббос  Муҳаррақ

Ҳамад Ал Досари  Риффа

Ашраф Алсебай  Манама

Ҳимоячилар:

Абдулла Шаллал  Риффа

Маҳмуд Мухтор  Ҳидд

Абдулла Ҳазаа    Ҳидд

Саид Муҳаммад Аднан  Ҳидд

Ҳусайн Али Баба  Муҳаррақ

Муҳаммад Али Ҳасан    Риффа

Рашид Хути  Риффа

Ярим ҳимоячилар:

Саид Дҳия  Риффа

Абдулла Ёсир  Муҳаррақ

Комил Ал Асвад  Риффа

Саид Аҳмад  Бусайтин

Абдулваҳоб Маълуд  Ҳидд

Фаузи Ааиш  Ал Саилия, Қатар

Абдулла Омар  Ал Иттифоқ, Саудия Арабистони

Жамол Рашид  Ал Аҳли

Ҳужумчилар:

Иса Муса  Манама

Абдулла Юсуф  Ист Риффа

Муҳаммад Алави  Нажма

Саид Ҳошим  Маликия

Абдулла Жанаҳи  Ист Риффа

Сами Ҳусайни  Бусайтин

Жейси Жон  Бангкок Юнайтед, Таиланд

Исмоил Абдуллатиф  Муҳаррақ


Баҳрайн – Ўзбекистон учрашуви 8 октябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да “Баҳрайн миллий стадиони”да бошланади. Умид қиламизки, ушбу рақиб устидан расмий учрашувлардаги биринчи ғалабамизни эртага ўтадиган беллашувда қўлга киритамиз.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика