Latest news

20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  0 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   1 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  3 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  10 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  27 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9

Расмий хабар: Улуғбек Бақоев "Бухоро" билан шартнома тузди News

Расмий хабар: Улуғбек Бақоев "Бухоро" билан шартнома тузди

«Бухоро» клуби ўз сафига тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоевни қўшиб олди.
Футболчи "Бухоро" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
 
Бақоев бу борада шундай деди: «Бу оддий қарор эди — "Бухоро" сафида яна ўйнаш таклифидан воз кеча олмасдим. Бу клуб мен учун иккинчи уйим бўлган».

«Ғалаба қозониш истаги ҳеч қачон йўқолмайди ва мен жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Фаолиятимнинг янги босқичини бошлаяпман».

Клуб директори Геннадий Кочнев қуйидагиларни айтиб ўтди: «Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини ўз таркибимизга қўшиб олдик. Уни жуда яхши танийман, клубимиз тарихида у ёрқин из қолдирган. Улуғбек янги тарих ёзиш учун қайтди».

Бақоев 2001 йил "Бухоро" сафида 21та гол урган. Ушбу натижа клуб учун ҳамон рекорд саналади.

Жамоавий ютуқлари
Ўзбекистон чемпиони: 2008
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2008
Қозоғистон чемпиони: 2010
Қозоғистон кубоги соҳиби: 2007
Интертото кубоги соҳиби: 2007

Шахсий ютуқлар
"Бухоро" клуби рекордчиси:  2001 йил (21та гол)
GOAL журнали талқинига кўра Қозоғистонда йил футболчиси: 2012
Sports.kz сайти талқини бўйича "Олмос" соврини соҳиби: 2011, 2012 йиллар
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2004 (22та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2010 (16та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2011 (18та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2012 (14та гол)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика