Latest news

22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  1 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  46 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3

Расман: Янги мавсум Про лигада нечта жамоа кураш олиб бориши маълум News

Расман: Янги мавсум Про лигада нечта жамоа кураш олиб бориши маълум

Tags :  Про лига
Аввалроқ сайтимиз бу ҳақда маълум маълумотларни тақдим этганди.

Бир неча дақиқа аввал фаолиятини Про лигада давом эттира олмайдиган жамоалар номига ойдинлик киритилди. Шу тариқа лицензиялаш талабини бажариши мумкин бўлган Про лига клублари 6 тани ташкил этиши маълум бўлди: Бухоро, Қўқон-1912, Машъал, Шўртан, Хоразм ва Арал. 

Ассоциация ва Лига ўзаро келишган ҳолда мазкур 6 жамоа қаторига яна икки жамоани шартли равишда киритди: Олимпик Мобиуз ҳамда Дўстлик Тошкент. 2028-йил Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган Олимпик фарм бундан буён Мобиуз ҳомийлиги ҳамда Ассоциация кафолати остида фаолият олиб боради. Дўстлик Тошкент эса сўнгги икки мавсумни Биринчи лигада ўтказган бўлиб, бир йил аввал Биринчи лига клублари орасидан биринчилардан бўлиб ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этганди.

“Биринчи лига регламенти”нинг 9.3-бандига кўра, якунига етган мавсум натижасига кўра юқори тоифадаги Лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган футбол жамоасида регламент ёки меъёрий ҳужжатлар билан боғлиқ чеклов юзага келса (Янгиер қурувчи), унинг ўрни лицензиялашнинг минимал талабига жавоб бера оладиган бошқа жамоа билан тўлдирилиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ва Лига жорий мавсум Дўстлик Тошкент клубини Про лига учун шартли равишда рўйхатдан ўтказишни лозим деб топди. Мавсум якунига кўра жамоа у ёки бу талабни белгиланган кўринишда амалга ошира олмаса, 2024-йилни қайси ўриндан якунлашидан қатъий назар Биринчи лигага туширилади. 

Про лига иштирокчилари билан келишган ҳолда Лига мусобақани тўрт давра ҳамда 28 турдан иборат форматда ўтказишга қарор қилди. Бунда жамоалар мавсум давомида ўзаро тўрт мартадан тўқнаш келади. Шу тариқа ҳар бир жамоа мавсум давомида 28 та учрашувда иштирок этади. Про лига клублари Ўзбекистон кубоги доирасида минимум 3 тадан учрашувда иштирок этади.

Аввалроқ лигада айнан шунча жамоа қатнашиши тўғрисида хабар бергандик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика