Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Расман: Суперлигада навбатдаги истеъфо руй берди News

Расман: Суперлигада навбатдаги истеъфо руй берди

АГМК футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди.

Бир ярим мавсум давомида жамоани бошқариб келган Виктор Балютович, жамоа раҳбариятига мурожаат этиб, амалдаги шартномани бекор қилишни сўраган. Ўзаро келишувга кўра бугундан бошлаб Кумиков ва жамоа ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, жамоани ўз аризасига биноан катта мураббий Олег Корниенко, мураббий Роман Узденов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Марат Ахмеров ва шифокор Маҳсуджон Назаровлар билан ҳам амалдаги шартномалар бекор қилинди.

Маълумот ўрнида Виктор Кумиков 2017 йилги мавсум бошида жамоани қабул қилиб олганди. У ўтган давр мобайнида жамоамизни миллий чемпионатда 43 ўйинда майдонга бошлаб тушди. Бу учрашувларда АГМК 15 ғалаба, 12 дуранг ва 16 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 42:48.
Шунингдек, жамоамиз Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўтган йил 3 ўйин ўтказиб бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган бўлса, бу йилги кубок баҳсларида икки ғалаба билан бош соврин йўлида иштирокини давом эттирмоқда.

АГМК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар Виктор Балютовичга келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилади. Шу билан бир қаторда жамоа ютуқларига ўз ҳиссасини қўшган Олег Корниенко, Роман Узденов, Марат Ахмеров ва Маҳсуджон Назаровларга ҳам кейинги фаолиятларида омад тилайди.

Жамоанинг янги бош мураббийи бугун кечки машғулотдан сўнг расман эълон қилинади.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика