Расман: "Спартак" собиқ ҳимоячиси фаолиятини Суперлига клубида давом эттиради
29 jan 2021 11:22
News
Расман: "Спартак" собиқ ҳимоячиси фаолиятини Суперлига клубида давом эттиради
Москванинг "Спартак" жамоасидаги ўйинлари билан яхши таниш ҳимоячи Евгений Макеев фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.
31 ёшли футболчи Бекободнинг "Металлург" клуби шарафини ҳимоя қилади.
"Евгений Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби билан шартнома имзолади ва "Росич" ФКдан кетди. "Росич" ФК Макеевга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди", - дейилади Москва клуби матбуот хизматининг хабарида.
Макеев Россияда "Спартак", "Ростов", "Ротор" ва "Сочи" клубларида ўйнаган. Ҳимоячи 2019/20 йилги мавсумда Арманистоннинг "Арарат" жамоасида ҳаракат қилди.
Евгений Россия терма жамоасида 3та ўйин ўтказган.
Link :
Source : fcrosich.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments