Latest news

15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  3 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1

Расман: Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди News

Расман: Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди.

Футболчи Қатарнинг "Қатар СК" клуби билан шартнома имзолади.

Рашидов бунга қадар Португалиянинг "Насьонал" клубида ўйнаб келаётганди. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетди. Рашидов учун Қатар бегона мамлакат эмас. У ўз вақтида "Ал Жайиш" клуби сафида ўйнаган.

Маълумот учун, "Қатар СК" 1959 йил ташкил этилган. Клуб уй ўйинларини Доха шаҳридаги 15 000 мухлисга мўлжалланган "Суҳайм бин Ҳамад" стадионида ўтказади.

Жамоани бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқариб бормоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йил). Ўтган мавсумда "Қатар СК" Қатар Юлдузлар лигасида 12та клуб орасида 11-ўринни эгаллаб лигада қолиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушди. Қуйи лига вакили "Муайзир"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Қатар СК" Суперлигада қолишга эришганди.

Қатарда янги мавсум 21 август куни старт олади. "Қатар СК" 1-турни ўз уйида "Ал Дуҳаил"га қарши ўтказади.

Олдинроқ, футболчининг Қатар клубига ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика