Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  12 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Расман! Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” билан шартнома тузди News

Расман! Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” билан шартнома тузди

“Насаф” ҳимоячиси, россиялик Игорь Голбан “Навбаҳор” билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби трансферлар “ойнаси” даврида ўз таркибини яна кучайтирмоқда. 26 июнь куни кечқурун наманганликлар таркибига яна бир хорижлик футболчи Игорь Голбан қўшилди.

Голбан 1990 йил 31 июлда Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Сочи - 04” (2008), “Жемчужина - Сочи” (2009-2011), “Локомотив” (2011-2016), “Шинник” (2013-2014), “Химки” (2014), “Сочи” (2014), Чехиянинг “Сигма” (2012-2013), Ўзбекистоннинг “Қўқон-1912” (2015), “Навбаҳор” (2016 йилнинг 1-давраси), “Насаф” (2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йилнинг 1-давраси) клублари сафида тўп сурган.

Игорь 2016 йилнинг 1-даврасида ҳам “лочинлар” таркибида тўп суриб, 14та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урганди. Шундан кейин эса фаолиятини қаршиликлар таркибида давом эттирганди. Голбан “аждарлар” сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та тўп муаллифига айланганди.

Россиялик ҳимоячи “Навбаҳор” таркибида 5-рақамда ўйнайдиган бўлди.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика