Latest news

19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  9 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0

Расман: "Рома" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарди News

Расман: "Рома" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз лавозимидан озод этилди.

Раҳбарият тажрибали мураббий билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, бунга қониқарсиз натижалар ва мураббийнинг ОАВдаги чиқишлари сабаб бўлган. 

Аввалроқ, 60 ёшли мутахассис "Рома"ни тарк этмоқчилиги, бунга у ўзини Рим жамоасига олиб келинишига сабабчи бўлган клубнинг собиқ спорт директори Тьягу Пинтунинг кетиши сабаб бўлгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2021 йилнинг май ойида Рим клуби бошқарувини қўлга олганди. Ўтган давр мобайнида клуб Жозе билан Конференциялар Лигасида зафар қучди ва Европа Лигаси вице-чемпионига айланди. 

 "Биз Жозега "Рома"га келган кунидан буён қилган меҳнатлари, ғалабага бўлган интилиши ва ғайрати учун клубдаги барчанинг номидан миннатдорчилик билдирмоқчимиз. 

Унинг "Рома"даги даври ажойиб хотиралар билан ёдга олинади. Бироқ клуб манфаатлари йўлида ўзгаришларга қўл уриш вақти келганди, деб ҳисоблаймиз. 

Биз Жозе ва унинг ёрдамчиларига келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз", — дейди Дэн ва Райан Фридкин.


"Рома" афсонаси клуб бош мураббийига айланиши мумкин

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика