Latest news

11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  0 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  5 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12

Расман: "Қизилқум" Шоаҳмедов, Илёсов ва Орифхўжа Абдуҳолиқов билан шартнома тузди News

Расман: "Қизилқум" Шоаҳмедов, Илёсов ва Орифхўжа Абдуҳолиқов билан шартнома тузди

Навоийнинг "Қизилқум" клуби яна уч нафар футболчи билан шартнома тузганини расман эълон қилди.



Орифхўжа Абдуҳолиқов - “Қизилқум” жамоаси футболчиси

Тошкентнинг “Оқтепа” жамоасида танилган, “Зомин” ва Яйпаннинг “Турон” жамоаларида ҳам ўз ўйинларини ўтказган, Про лигада бир неча бор тўпурар бўлган Орифхўжа Абдуҳолиқов янги мавсумни “Қизилқум” жамоаси сафида бошлайди.

Орифхўжа Абдуҳолиқов ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Орифхўжа Абдухолиқов
Туғилган жойи: Тошкент
Туғилган сана: 21.02.1995
Миллати: ўзбек
Амплуа: ҳужумчи
Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп тепган жамоалар: "Оқ-тепа", "Нурафшон", "Зомин", "Турон".




Жавоҳир Илёсов - “Қизилқум” жамоаси футболчиси


“Машъал” академияси тарбияланувчиси бўлган, Ўзбекистон терма жамоасига доимий номзод, фаолияти давомида Муборакнинг “Машъал”, Бекободнинг “Металлург”, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаларида ўзининг маҳоратини кўрсата олган, маҳоратли дарвозабон Жавоҳир Илёсов бошланадиган мавсумни “Қизилқум” жамоаси сафида бошлайди.

Жавоҳир Илёсов ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Жавоҳир Илёсов
Туғилган жойи: Чироқчи, Қашқадарё
Туғилган сана: 06.02.1994
Миллати: ўзбек
Амплуа: дарвозабон
Жавоҳир Илёсов тўп тепган жамоалар: “Машъал”, “Металлург”, “Локомотив”.




Санжар Шоаҳмедов - “Қизилқум” жамоаси футболчиси


Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони, фаолияти давомида Таиланднинг “Тренгану” ва Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоаларида тўп сурган ҳамда жамоаларнинг асосий футбочисига айлана олган, тажрибали яримҳимоячи Санжар Шоаҳмедов янги мавсумни “Қизилқум” жамоасида бошлайди.

Санжар Шоаҳмедов ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Санжар Шоаҳмедов
Туғилган жойи: Тошкент
Туғилган сана: 23.09.1990
Миллати: ўзбек
Амплуа: ярим ҳимоячи
Санжар Шоаҳмедов тўп тепган жамоалар: АГМК, “Локомотив”, “Ал Сайлия” (Қатар), “Тренггану” (Малайзия).



Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" бунгача Темурхўжа Абдуҳолиқов, Александар Станиславлевич, Бобурбек Йўлдошев ва Шуҳрат Муҳаммадиев билан ҳам шартнома тузганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика