Расман: "Қизилқум" икки нафар футболчини қўшиб олди
22 jul 2022 16:50
News
Расман: "Қизилқум" икки нафар футболчини қўшиб олди
Фаолияти давомида "Бунёдкор", "Динамо" ва АГМК жамоаларида тўп сўрган, тажрибали марказий ҳимоячи Дилшод Жўраев эндиликда "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Қизилқум"га ўтди
Футболчи хақида маълумот:
Исми: Дилшод Жўраев
Тўғилган йили: 21.04.1992 й.
Амплуа: Ҳимоячи
Дилшод Жўраев фикрлари: Жамоа раҳбарияти ва мураббий менга ишонч билдиришди бундан жуда хурсандман. Ушбу жамоани танлашимни сабаби Бу ерда жуда кўплаб бирга тўп сурган жамоадошларим харакат қилишмоқда. "Қизилқум" билан келажакда совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилганман.

Биринчи даврада "Олимпик" жамоаси таркибида ҳаракат қилган иқтидорли яримҳимоячи Даврон Анваров фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради. Фаолияти давомида "Металлург" ва "Олимпик" жамоаларида тўп сўрган, ёш ва иқтидорли яримҳимоячи Даврон Анваров эндиликда "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Тўлиқ исми: Даврон Анваров
Туғилган вақти: 06.03.2001
Aмплуа: Яримҳимоячи
Даврон Анваров фикрлари: "Қизилқум" жамоасидан таклиф олдим. Бу ердаги барча шароитлар менга маъқул бўлди ва мен Навоий жамоасини танладим. Машғулотлар яхши кетмоқда. Жамоага мослашиб кетдим. Жамоадошларим билан киришиб кетиш қийин бўлмади улар мени яхши кутиб олишди. Мақсадим жамоа билан Суперлигада юқури ўринлар учун курашиш.

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments