Latest news

09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1

Расман: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини сербиялик мураббий бошқаради News

Расман: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини сербиялик мураббий бошқаради

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турган Любинко Друлович билан музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар қилгандик.

Бугун, 23 январь куни Миллий олимпия қўмитасида сербиялик мураббий билан расман шартнома имзолаш маросими ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мураббий Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари, ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.

"Ўзбекистон футболига ҳуш келибсиз. Бизнинг асосий мақсадимиз Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма олишдир. Бу йўлда терма жамоамиз учун барча шароитлар яратилади. Сизга мураббийлар штабида ўзбекистонлик мутахассис Равшан Ҳайдаров ёрдам беради. Чунки, у ушбу таркибдаги футболчиларни яқиндан билади", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида сербиялик мураббий билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва ўз олдига қўйилаётган вазифани бажариш учун астойдил меҳнат қилишини таъкидлаб ўтди.

"Авваламбор менга билдирилаётган ишонч учун ўзим ва ёрдамчиларим номидан раҳмат айтаман. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, Токио Олимпиадасига бора оламиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз самарали бўлади", - деди Друлович.

Шундан сўнг томонлар расман шартнома имзоладилар. Маросим якунида мураббий учун эсдалик либоси тақдим этилди.

Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.

Маълумот учун:

Любинко Друлович

Фуқаролиги: Сербия
Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)
Мураббийлик даражаси: УЕФА «ПРО» дипломи эгаси (2007 йил)
Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган

Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – «Агосто» ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. «Партизан» ФК билан Европа лигаси иштирокчиси – 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган – 2017 йил

Шахсий ютуқлари:

Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил.

 

 

Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика