Latest news

22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  0 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  2 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  35 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  8 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  1 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0

Расман: "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди News

Расман: "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини яна 3 нафар футболчи тарк этди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бу бош мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг хоҳиши бўлган.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ярим ҳимоя чизиғида тўп тепишади. Булар: Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов ва Аюбхон Нўъмонов.

Ўтган мавсумда 34 ёшли тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов 16та ўйинда майдонга тушиб, 524 дақиқа тўп тепиб, 2та гол урган бўлса, 27 ёшли Шаҳзод Шайманов 19та баҳсда майдонга тушиб, 1028 дақиқа ҳаракатланган ҳамда 2та гол муаллифига айланганди.

Наманганликлар таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилган 28 ёшли Аюбхон Нўъмонов эса 3та ўйинда майдонга тушиб, 86 дақиқа тўп тепганди.

Мазкур ярим ҳимоячилар ва хабар берилганидек, кеча "лочинлар" сафини тарк этган тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга жамоа устози Андрей Антанасович янги мавсумда эҳтиёжи йўқ эканлигини билдирди. Шу боис, ушбу футболчилар "Навбаҳор"ни тарк этишди.


Расмий хабар: Меҳмонов “Навбаҳор”ни тарк этди

"Навбаҳор" клуби мазкур ўйинчиларга жамоадаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика