Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди
25 sep 19:24
News
Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди
"Бугун оқшомда жамоамиз маҳшғулоти олдидан вице-президент Акрамжон Гаппарович Дедабаев ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди.
Учрашув давомида "Навбаҳор" жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Шерзод Жўраевни бош мураббий сифатида таништирди.
Шерзод Ҳамидович Жўраев "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси, кўп йиллар жамоамиз мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган ҳамда мавсум стартидан шу кунгача ёшлар жамоамизни бошқараётганди. Шерзод Ҳамидович бошқарувида "Навбаҳор" U-21 ҳамоамиз ҳозирда мусобақа пешқадами сифатида турнир жадвалини бошқариб келаётган эди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, наманганликлар 22 турдан сўнг Суперлига мусобақа жадвалида 33 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments
XOKIM BUVAMIZ QIZILQUM BILAN O'YINGA KIRISHNI BEPUL QILIB BERSALAR ZO'R BO'LARDI. STADIONNI TO'LDIRIB, MUXLISLARNI QAYTARIB OLARDIK YANA.