Latest news

14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  0 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  18 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  12 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  8 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  19 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4

Расман: "Навбаҳор" логотипи ўзгарди News

Расман: "Навбаҳор" логотипи ўзгарди

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ва жамоанинг шонли тарихини қайтариш ниятида бўлган “Навбаҳор” Суперлига – 2022га улкан ўзгаришлар билан қадам қўймоқда.

Хабарингиз бор, жамоа футболчилари бўлажак мавсумда учрашувларни кўк (асосий) ва оқ (иккинчи) рангли футболкаларда ўтказишади.

Клуб логотипи ҳам шундан келиб чиқиб ўзгартирилиб, унда кўк ҳамда оқ ранглар ўзаро мужассамлаштирилди.

Мазкур рамздаги кўк ранг мангу осмон ва обиҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ҳамда садоқатни билдиради.


Оқ ранг эса муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

Логотипнинг ўртасида акс эттирилган лочин эса ўткир кўз, зукко, доимо баланд чўққиларни кўзловчи, нишонни аниқ олиб, мақсад сари олға интилувчи мағрур қуш.

Янги мавсумда севимли жамоа футболчилари майдонда лочин каби хислатларга эга бўлиб, жамоатчилик ва мухлислар ишончини оқлашади, деган умиддамиз.

Рамзнинг айланаси ичида “Навбаҳор” Наманган ёзуви билан биргаликда клуб ташкил этилган 1978 йил қайд этилган.




Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика