Latest news

08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  1 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4

Расман: "Насаф" структурасида ўзгариш бўлди News

Расман: "Насаф" структурасида ўзгариш бўлди

Бугун “Насаф” футбол клубида жамоа президенти, Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шухрат Асланов бошчилигида таҳлилий ва танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида жамоанинг ҳозиргача эришган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Мажлис давомида клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар клуб директори сифатида фаолият олиб борга Сергей Кучеренко ўрнига Юсупов Алишер Исмаилович тайинланди.

Алишер Юсупов ҳозирга қадар Шўртан газ-кимё мажмуаси тижорат департаментида меҳнат фаолиятини олиб борган. Рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Сергей Кучеренко — “Насаф” футбол клуби бош директори биринчи ўринбосари, спорт директори вазифасида фаолиятини давом эттириб, футбол мактаби, турли ёшлардаги аёллар ва эркаклар футбол жамоаларини мувофиқлаштириш, спорт масалаларига жавоб беради.

Ўзингизга маълум, “Насаф” нафақат юртимизда балки халқаро майдонда ҳам ўз ўрнига эга жамоа. Шу ўринда клуб президенти Алишер Юсуповга “Насаф” футбол клубини халқаро нуфузини ошириш, тижорий фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мухлислар билан янада яхши ишлаш каби вазифаларни белгилаб берди.

Юсупов Алишер Исмаилович ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган жойи
: Ўзбекистон
Миллати: ўзбек
Туғилган йили: 06.03.1985
Маълумоти: Олий

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати



⚡️ Эшитдик-да! "Насаф" бош менежери Сергей Кучеренко ўз лавозимини тарк этди        

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика