Latest news

14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  0 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  12 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  13 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  1 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  21 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди News

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди

Италиялик ҳужумчи "Андижон" билан шартнома тузди.

"Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган жамоамиздан навбатдаги трансфер!

Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна "Андижон"га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.

Ёдингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам "бургутлар" сафида ярим мавсум тўп тепган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "бургут"га айланди. 

Маълумот учун, Мартин Боаке 1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. "Солесинеке" (Италия), "Китзбюхел" (Австрия), "Хоэнэмс" (Австрия), "Женесс Эш" (Люксембург), "Славен" (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), "Циндао" (Хитой), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) ва "Болуспор" (Туркия) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Боаке "Андижон"га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида "Болуспор" сафида фаолият олиб борди. У ерда 19 учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди.

Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган. 

Боакеда 4 та соврин бўлиб, у барча ютуқларини "Бурирам" таркибида қўлга киритган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +2   

Comments

   
15 jan 20:32:26
Рахматилло Исманов
Андижонди навбатдаги хариди Акмал Мазгавой!
   
15 jan 20:30:35
Рахматилло Исманов
Андижонда хужумчилар Черан, Боаке, Ашорти, Пулатхуча Холдархонов. Аслбек Алиев, яна бошкалар.....
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика