Расман: "Манчестер Сити" дарвозабони ижара асосида "Мидлсбро"га ўтди
		
		19 jul 2022 21:52
        News	
	 
				 
				Расман: "Манчестер Сити" дарвозабони ижара асосида "Мидлсбро"га ўтди
"Манчестер Сити" ва АҚШ терма жамоаси дарвозабони Зак Стеффен 2022/2023 йилги мавсумни ижара асосида "Мидлсбро"да ўтказади, деб хабар бермоқда "шаҳарликлар" расмий сайти.
			Дарвозабоннинг янги жамоаси Англиянинг иккинчи энг кучли лигаси саналмиш Чемпионшипда ўйнайди.
"Сити"даги икки мавсумда Штеффен 21 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ўтказиб юборган. Клуб билан биргаликда икки марта Англия Премьер-лигаси ва бир марта Лига Кубогини қўлга киритган.
Дарвозабон АҚШ терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 28 та тўп олиб чиққан.
Шунингдек, Стеффен фаолияти давомида Американинг "Коламбус Крю" ва "Питтсбург Риверхаундс" клублари, Дюссельдорфнинг "Фортуна" жамоаси ва "Фрайбург"нинг иккинчи жамоасида ҳаракатланган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛнинг янги мавсумдаги илк учрашувини 7 август куни сафарда "Вест Хэм"га қарши ўтказади.
            Link            :         
                    Source                : mancity.com
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments