Latest news

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  3 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди News

Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди

Ҳар йили бўлгани каби ёз чилласидан кейинги 1 ой давомида мамлакатимиздаги футбол майдонлари майсаси қайтадан тикланиш жараёнини бошдан кечиради.

Боиси ҳаво 45 даражадан юқори бўлган ёзнинг ҳар бир куни майса ҳолатини кескин ёмонлаштиради.

7 сентябрь куни Лига мутахассислари Фарғонада бўлди ҳамда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви олдидан дастлабки тайёргарлик ишларини бошлади. Сафар давомида Лига қатор масалаларни ўз режасига киритди.

Айни вақтда "Истиқлол" стадиони майсасининг ҳолати яхши эмас. Йил давомида майса талаб қилинган озуқани етарли даражада олмаган, чилла давомида майса ва унинг остки ҳолатида ўзгаришлар юз берган. Лига вакилларидан аввал стадионга 400 килограмм уруғ етиб келган бўлиб, айни вақтда қўшимча майсалар майдон сатҳи юзасига чиқишни бошлаган. Ой давомида майдон мутахассислар назорати остида бўлади. У октябрь ойига қадар футбол учрашувини нормал ҳолатда ўтказишга тайёр бўлиши кўзда тутилган.

Финалга қадар "Қўқон-1912" клуби мазкур аренада 2 та, "Нефтчи" эса 1 та учрашув ўтказиши лозим эди. Сафар олдидан Лига "Қўқон-1912" клуби иштирокидаги учрашувлар санасига ўзгартириш киритди ва уларни октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказишга қарор қилди. Шунингдек, "Нефтчи"нинг "Қизилқум" билан Суперлига доирасидаги ўйинини бошқа стадионга ўзгартириш масаласида клуб раҳбарияти билан келишувга эришилди. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг бу йилги финали 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда водийнинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўзаро баҳс олиб боради.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика