Latest news

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  319 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси News

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" собиқ ҳужумчиси клубини ўзгартирди.

Норчаев фаолиятини Россиянинг "Алания" клубида давом эттиради. Ҳужумчи ва "қизил-сариқлар" ўртасидаги битим 3,5 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 2020 йилнинг ёзида дебют қилган. Ҳусайн — Қарши шаҳрининг "Насаф" ФК тарбияланувчиси.


21 ёшли ҳужумчи собиқ жамоаси сафида 100та ўйин ўтказишга улгурган, у шу ўйинларда 40та гол ва 9та ассист қайд этди. У клуб билан бирга Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан ва Мамлакат кубогида зафар қучган.


Ҳужумчи 2020/2021 йилги мавсум Осиё футбол конфедерацияси кубоги (ОФК)нинг энг яхши тўпурари бўлди. Норчаев жамоа билан турнирнинг финалига қадар етиб борган.


Ўйинчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида ҳаракат қилган. У 19 ёшида мамлакатнинг бош жамоасида дебют қилган.


Оилага хуш келибсан, Ҳусайн!", — дейилади клуб хабарида.

Олдинроқ, Норчаевнинг янги клуби бўлган "Алания" ҳақида батафсил маълумот бериб ўтган эдик.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика