Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади News

Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон футбол ҳакамлиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш ҳакамларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилди.

Бугун “Чиғатой” спорт базасида ЎФА раҳбарияти, тажрибали инструкторлар ҳамда истиқболли ёш ҳакамлар иштирокида академиянинг расмий очилиши муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга академиянинг асосий вазифалари, ўқув дастурлари ҳамда ёш ҳакамлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўз нутқида ушбу лойиҳа нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам футбол ҳакамлигининг тараққиётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, илгари амалга оширилмаган бу ташаббус мамлакатимиз ҳакамлик тизимини жаҳон стандартларига мослаштиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

“Футбол ҳаками ҳар бир қоида, ҳар бир тафсилотни мукаммал билиши, доимо ўз устида ишлаши зарур. Ҳакамлик – бу нафақат билим, балки фидойилик ва юксак масъулиятни талаб қиладиган касб”, деди Равшан Эрматов.

Ҳакамлар академияси ёш мутахассисларга халқаро майдонларда ўйинларни бошқариш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни шакллантиришда, уларнинг касбий ривожида муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида ўзбек футболининг нуфузи ва сифати ошишига хизмат қилади.

Янги Академия нафақат ўқув маркази, балки ёш ҳакамлар учун тажриба алмашиш, таҳлил қилиш ва доимий ўсиш учун имконият тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, академиядаги таълим жараёни 6 та модулдан иборат бўлиб, амалий машғулотлар орқали саралаб олинган 25 нафар ҳакамлар 6–12-май кунлари ўқув курсининг 1-модулида иштирок этишади. Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ҳакамлар Биринчи лига, Пролига, Суперлига ва ОФК таснифидаги турнирларни бошқариш учун тавсия этилади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика