Latest news

10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  3 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади News

Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади

"Нефтчи" футбол клуби немис мутахассиси Ханс-Юрген Гёде ёрдамчи мураббий этиб тайинланганлигини эълон қилди.

Ханс-Юрген Гёде 1956 йилда Германиянинг Гельзенкирхен шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти:
Ханс-Юрген Гёде профессионал фаолиятини “Шалке-04” клубида бошлаган.
Кейинчалик “Преуссен” ва “Фортуна Дюссельдорф” жамоаларида тўп сурган.
Айниқса, “Фортуна” сафида узоқ йиллар етакчи футболчи ва сардор бўлиб,
343 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол муаллифи бўлган.

Мураббийлик фаолияти:
Гёде мураббийлик фаолиятини 1991 йилда “Фортуна Дюссельдорф”да бошлаган.
Шундан сўнг Эроннинг “Персеполис” клубини бошқарган, ёшлар термасига раҳбарлик қилган ва қатор Осиё ҳамда Европанинг турли клубларида фаолият олиб борган.

Халқаро тажриба:
У турли йилларда Эрон, Баҳрайн, Малайзия, Озарбайжон, Ливия, Мянма ва Германия клубларида фаолият юритган.
Шунингдек, мураббий Ўзбекистондаги фаолияти орқали ҳам allaqachon таниш.
Гёде 2003–2004 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи, кейин эса бош мураббий сифатида ишлаган. Эндиликда у "Нефтчи"да Ислом Исмоиловга яқиндан кўмаклашади.

Rating: +9   

Comments

+2   
06 dec 11:31:05
Murod Muxammadiyev
Islom o'sishi kerak ajabmas bizdan ham ligioner murabbiylar chiqsa top-5da murabbiylik qilsa
+2   
06 dec 08:33:25
Жамшид Jamshid
Мана бу кучайиш акллик карор
+1   
06 dec 11:20:02
BXZ BXZ
Ислом Исмоиловга яхши тажрибали мутахасис ёрдам берса бу унинг янада тажрибасини ошига туртки бу́лади . Нефтчи ва Исломбек чиройли ва шиддатли Европа даражадаги иш ёндашув ила яхши натижалар ку́рсатишига ишонаман . Нефтчига кейинги йилда омад Очлда ва Супер лигада . Пахтакор мухлиси .
+1   
06 dec 10:02:01
жахонгир
Бу олдин терма командамизни бошкарган тренерку.
+1   
06 dec 08:07:26
Bukhoriy
Офарин Нефтчи.
   
06 dec 14:21:32
Муроджон Болтабойов
Бу немисни ким чакирди. Терма жамода ишлаган тртнер ердамчи тринер акилга сигмайди. Бу ерда бир Иш бор Исмоиловни яана хафа килишни хохлашяаптими
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика