Расман: Элдор Шомуродов "Специя" аъзосига айланди News

Расман: Элдор Шомуродов "Специя" аъзосига айланди

Футболчи А Серия сайтида янги клуби сафида рўйхатдан ўтказилди.

"Рома" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2022/23 йилги мавсум охиригача ижара асосида "Специя"да ўйнайди. Футболчи аллақачон А Серия сайтида янги клуби қайдномасига киритилган. 

27 ёшли форварднинг ижара суммаси 1,5 миллион евро этиб белгиланган.



Шомуродов 2021 йилнинг ёзида "Женоа"дан 18 миллион евро эвазига "Рома"га ўтганди, бироқ у асосий таркибда мунтазам майдонга туширилмади ва кўпроқ ротация ўйинчиси сифатида ҳаракат қилди. 

Умуман олганда, Шомуродов римликлар сафида 48 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика