Latest news

20:34"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  4 20:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  15 19:45Зиеш АПЛга қайтиши мумкин  1 18:40Ўзимизнинг карикатура. Гвардиола ва "Манчестер Сити"нинг ишлари жойида эмас  11 18:20А Серия. "Рома" ўз уйида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 18:07"Эвертон" — "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" — "Борнмут" ўйини учун таркиблар маълум  17 17:28Беларусь чемпионатининг кетма-кет икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 16:59Магуайр Италияга йўл олиши мумкин  0 16:11МЮ ва "Ман Сити" бразилиялик хавбек учун 70 млн евро таклиф қилишди  0 15:43ОКМКнинг янги посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов: "Ёш йигитчанинг болаликдаги орзуси амалга ошди"  2 15:12"Ювентус" "Реал" хавбекини нишонга олди  1 14:43Эшитдик-да! Олег Зотеев собиқ жамоасига қайтди   6 14:27Бешинчи дивизион клуби Франция кубогида сенсация қайд этди. Бош қаҳрамон — 35 ёшли ошпаз дарвозабон  5 13:50Флик Гарначо бўйича қарор қабул қилди  3

Расман: Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи! News

Расман: Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат бош жамоасини ишониб топшириш мумкин бўлган мутахассис билан музокараларни якунлади. ЎФА расмийлари шартнома имзолаш мумкин бўлган 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер вариантида тўхталди. 6 август куни мутахассис жамоатчиликка расман таништирилади.

Бунгача ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоага жаҳонда ўз обрўсига эга бўлган мураббий олиб келиниши ҳақида бир неча бор айтиб ўтганди. Бу масала юзасидан ЎФА жиддий иш олиб борди. Термани қабул қилиб олаётган инсон ўзидаги катта масъулиятни ҳис қилиши, халқимизнинг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқариши зарурлигини онгли равишда тушиниб етиши керак эди. Шу важдан якуний қарорга келиш вақт талаб қилди.  

Эктор Купер ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яхши таниш. 62 ёшли мутахассис фаолияти давомида катта ҳажмдаги ишларни бажарган ҳамда футбол оламида ўз номига эга бўлиб улгурган. У 1996 йил Аргентинанинг “Ланус” жамоаси билан КОНМЕБОЛ Кубоги соҳиби бўлди. Бу муваффақияти унга Европа эшикларини очиб берди.

1998 йил Купер Испаниянинг “Мальорка” клубини мамлакат кубоги финалига қадар бошлаб келди, Испания Суперкубоги учун майдонга чиқди. Бир йил ўтиб “Мальорка” Эктор билан УЕФА Кубоги финалигача етиб келди.

Шу тариқа мураббий машҳур “Валенсия” клуби назарига тушди. Катта авлод футбол мухлисларимиз яхши эслашади. “Кўршапалаклар” 2000 ҳамда 2001 йилги мавсумларда Европа Чемпионлар Лигасининг финалигача етиб келиб, кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлишди. Бунда Купернинг роли анчагина катта эди. Чунки “Валенсия”нинг финалгача етиб бориши кўпчилик учун ўзига хос сюрприз бўлганди.

Кейинроқ Эктор Купер Италиянинг “Интер” ҳамда Грециянинг “Арис” жамоаларида яхши ишлади. Бунгача у 1999 йилда Испанияда, 2000 йилда эса Европада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Эктор Купернинг миллий терма жамоадаги юриши 2017 йилга тўғри келди. 2015 йил Миср бош жамоасини қабул қилиб олган Купер, орадан икки йўл ўтиб жамоасини Африка Миллатлар Кубоги финалига қадар бошлаб келди. Шунингдек, 28 йилдан буён мундиал чиптасини қўлга кирита олмаётган мисрликларни Россия—2018 сари бошлаб бора олди. Машҳур Муҳаммад Салоҳнинг мамлакат қаҳрамонига айланиши айнан Эктер Купер даврига тўғри келди.

Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таклифини қабул қилган мураббийи 6 август куни Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида соат 15:00да футбол мухлисларига таништирилади. Шундан сўнг у билан матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда барча турдаги ОАВ иштирок этиши мумкин.

Rating: +415   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика