Latest news

20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  1 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  5

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди News

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди

Суперлиганинг барча клублари қаторида Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий мавсум аввалида “Динамо” ПФК бошқарув тизими ўзгаргач, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, клуб ҳомийлари ва раҳбарияти томонидан клуб олдига жамоа асосини ёшартириш, Самарқандда курашувчан клубни ташкил этиб, мамлакат терма жамоаларига ҳам ёш иқтидорларни етказиб беришдек вазифа қўйилганди.

Шунга мувофиқ, “Динамо” жамоаси биринчи даврада ёш ва курашувчан таркиб билан муносиб тўп суриш, мухлисларини хурсанд қилишга интилди.

Йил аввалида “Динамо” ПФК Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ижара асосида 23 ёшли дарвозабон Ботирали Эргашев ва 20 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмоновни таклиф этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, “Динамо” жамоаси “Пахтакор” клуби раҳбарияти билан ушбу икки футболчининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ “Динамо”га тегишли бўлиши учун музокара олиб борди ва якунда “Динамо” ПФК Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновларнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди.

Бунгача ижара асосида тўп сурган Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновлар “Динамо” ПФК билан 2021 йилнинг июль ойигача, яъни яна икки йиллик шартнома имзолашди.

“Динамо” ПФК бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилари билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ва янгилаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика