Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Расман! Чоршанба — футбол ўйнаш учун энг омадсиз кун! "Наполи" учун албатта News

Расман! Чоршанба — футбол ўйнаш учун энг омадсиз кун! "Наполи" учун албатта

Ҳозир сизга тақдим этадиган маълумотлардан кейин бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

Неаполликларнинг 2020 йил 8 июлидан бошлаб айнан чоршанба кунлари ўтказган учрашувларига (айнан ўша куни жамоа ўзининг охирги ғалабасини қўлга киритганди) бир назар ташласак:

2020, 8 июль: "Женоа" - "Наполи" 1:2

2020, 15 июль: Болонья - "Наполи" 1:1

2020, 22 июль: "Парма" — "Наполи" 2:1

2020, 16 декабрь: "Интер" - "Наполи" 1:0

2020, 23 декабрь: "Наполи" - "Торино" 1:1

2021, 6 январь, "Наполи" - "Специя" 1:2

2021, 13 январь, "Наполи" - "Эмполи" 3:2, Кубок 

2021, 20 январь, "Наполи" - "Ювентус" 0:2 Суперкубок

2021, 3 февраль, "Наполи" - "Аталанта" 0:0 Кубок

2021, 10 февраль, "Аталанта" - "Наполи" 3:1, Кубок

2021, 3 март, "Сассуоло" - "Наполи" 3:3

2021, 7 апрель, "Ювентус" - "Наполи" 2:1

2021, 24 ноябрь, "Спартак" - "Наполи" 2:1, Европа Лигаси

2021, 1 декабрь, "Сассуоло" - "Наполи" 2:2

2021, 22 декабрь, "Наполи" - "Специя" 0:1

Натижада, 2020 йилнинг 8 июлидан кейин жамоа фақатгина битта ғалабага эришган — у ҳам Италия Кубогида "Эмполи" билан беллашувда. Бўлди, бошқа бирорта ғалаба йўқ! Чемпионатда унданда қўрқинчли кўрсаткич: 5 мағлубият, 4 дуранг. 


Жамоа мухлисларининг бахти, хурсандчилигига "Ювентус"га қарши ўйин 6 январь, пайшанба куни. 

Бўлмаган гап, бу шунчаки тасодиф дейсизми? 17-ўриндаги "Специя" — рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бермай, ғалаба қозонган А Сериянинг биринчи жамоасига айланди! Бунисига нима дейсиз? Тан олинг, бунақаси камдан-кам учрайди. Қайд этиш лозим, "Специя" январь ойида ҳам (ўшанда ҳам чоршанба эди!!!) "Наполи"ни ютиб кетганди 2:1. Таърифга сўз ожиз.   

Ҳозир "Наполи" аввалроқ "Эмполи" билан ўйинда бўлгани каби деярли 30 та зарба йўллади, лекин ўзининг голини ура олмади (Лосано қандай қилиб Эрлични "пойлади"? Ва Петаньянинг ҳисобланмаган голи). Бунақаси чиндан ноёб ҳодиса: 

1. "Эмполи" билан ўйинда Спалетти шогирдлари ижросида зарбалар "ёмғири", кейин эса Ангисса стандартдан кейин Кутроненинг бошига (бошининг орқа қисми)ни пойлади 

2. "Специя" билан ўйинда яна кўплаб зарбалар берилди, кейин Жуан стандартдан сўнг, автогол муаллифига айланди — "Наполи" учун мавсумдаги биринчиси 

Кетма-кет аутсайдерларга бой берилган уй учрашувларини нима билан изоҳлаш мумкин? Умуман олганда "стадио Марадона"да қаторасига учинчи марта мезбонлар мағлуб бўлмоқда, "Аталанта" билан беллашувдаги мағлубиятни қандайдир фактлар, рақибнинг кучи, даражаси билан изоҳлаш мумкин бўлса, қолган икки беллашув... 

"Наполи" мухлисларини бир нарса хурсанд қилаётганини аниқ: биринчи давра кучли учликда якунланди. ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини ҳеч ким бекор қилмаган. Бироқ ортда қолаётган анча яқин келиб улгурган: "Аталанта" 1 очкога ортда қоляпти, "Ювентус" - 5. "Умид қиламизки, барча кўнгилсизликлар ва жароҳатлар 2021 йилда қолиб кетади, янги йилга эса тўлиқ таркиб ва янги куч билан киришамиз" деб ёзади клуб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

Шу ўринда олдинда Африка Кубоги борлигини унутмаслик лозим. Қўшимчасига, Камерун термаси Ангиссани ҳам чақиришга қарор қилди. Агар мусобақа бекор қилинмаса, Калиду, Франк, Уна - февраль ўрталаригача "аут". Балки, Осимхен ҳам — бу борада тиббиёт ходимлари музокараси давом этмоқда. Мусобақа 9 январь куни старт олади, Африкадан қайтгач, футболчилар саломатлигидан шикояти бўлмаса ҳам, бир ҳафта карантинда бўлишлари шарт.


Спаллетти учун янги йилнинг илк кунлари осон ўтмаслиги аниқ. У жамоани ўзига келтириши зарур. Чунки бундай мағлубиятлардан кейин футболчилар руҳан синиб қолишлари ҳам ҳеч гап эмас. Балки охирги беллашувда трибуналардаги мухлислар мураббий ва футболчиларга ҳуштак чалиб яхши қилишгандир, ана энди Лучо "уйғонар". Бунинг айни вақти: охирги 8 турда 8 очко — бу ўзига хос "қўнғироқ". Спаллетти ортиқча баҳона изламаяпти, аммо жароҳатлар ва йўқотишларни ҳамма кўриб турибди-ку. "Аталанта", "Лестер" ва "Милан"га қарши ўйинда — бу аниқ сабаб. Ҳаттоки ўша "Сассуоло" билан ҳам, ўйин давомида уч нафар етакчи футболчи сафдан чиқди. Бироқ "Эмполи" ва "Специя" — бу ерда ҳеч қандай баҳоналар кетмайди.


Нозима Зарипова таржимаси 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика