Latest news

17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  2 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди News

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди

Бироз олдин хабар берганимиздек, “Бухоро” клубида бош мураббий ўзгарди.
Мавсумни Тачмурод Агамуродов бошчилигида ўтказган бухороликлар якунда 7-ўрин билан кифояланди. Бу - раҳбариятни қониқтирмаган кўринади. Шунинг учун ҳам туркманистонлик мураббий билан ҳамкорлик тўхтатилди.

“Бухоро” ФК бош мураббийликка Эдгар Гессни олиб келишга қарор қилди. Бунгача “Андижон”, “Насаф”, “Шўртан” каби жамоаларни бошқарган Эдгар Яковлевич ҳозирда Бухорода бўлиб турибди. Тасдиқланган хабарга кўра, мураббий янги жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чеккан.

Айтиш керакки, жамоани биргина Агамуродов тарк этмаган. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Жамшид Саидов, Сергей Захарецкий, Камо Газаров сингари мураббийларга ҳам очиқ эшиклар кўрсатилган.

Фақатгина жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келаётган Евгений Антоненко жамоада фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Чемпионат якунига етгач, футболчиларга таътил эълон қилинган. Катта эхтимол билан янги мураббий футболчиларни 5 декабрга йиғишни режалаштирган.

Шунингдек мураббийлар штабига ҳам янгилар жалб этилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика