Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  668 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Расман: “Бунёдкор” стадиони “Миллий стадион”га айлантирилди News

Расман: “Бунёдкор” стадиони “Миллий стадион”га айлантирилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Бунёдкор” стадионини ташкилот Ижроқўми қарорига кўра “Миллий стадион” деб номлади.

Унда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўзининг уй учрашувларини ўтказиш белгилаб қўйилган.  “Миллий стадион”, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг юқори босқичли ўйинларига, халқаро даражадаги футбол учрашувларига мезбонлик қилади. У мамлакатнинг бош аренасига айланади.

ЎФА стадионга мухлисларни жалб қилиш устида иш олиб боради. Ишқибозлар фақатгина футбол учрашувлари вақтида эмас, қолган кунларда ҳам стадион атрофида эркин сайр қилишлари, кўнгил ёзишлари учун босқичма-босқич шароитлар яратилади. Стадион мухлисларга яқинлашиш йўлидан юради.  

Стадионга туташ ҳудудда барпо этилган футбол академияси эса Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли академияга айлантирилади. Сир эмаски, режага кўра яқин вақт ичида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудий бирлигида 1 тадан болалар ва ўсмирлар футбол академиялари иш бошлайди. Мазкур академияларни эса ЎФА қошидаги республика футбол академияси бирлаштириб туради. Яъни, ҳудудий академияларнинг энг олди футболчилари республика футбол академиясига қабул қилинади.


Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика