Расман: “Боруссия Д” Гётце билан хайрлашди
27 jun 2020 20:10
News
Расман: “Боруссия Д” Гётце билан хайрлашди
Дортмунтликлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Марио Гётце клубдан кетаётгани ҳақда хабар беришди.
Шунингдек, Германия чемпионатининг сўнгги тури доирасида "Хоффенхайм"га қарши баҳс олдидан Гётцега клубдаги хизматлари учун махсус совға тақдим этилди.
Гётце 2008-2013 йиллари “арилар” шарафини ҳимоя қилди ва кейин “Бавария” аъзоасига айланди. 2016 йил у яна собиқ клубига қайтди.
“Раҳмат, Марио Гётце!
Сенга келажакда энг яхши тилакларни тилаймиз ва сен билан ўтган ажойиб “қора-сариқ” йилларни биргаликда эслаймиз!”, дея ёзган клуб матбуот хизмати.
Марио жорий мавсум Бундеслигада 15та баҳсда қатнашиб, 3та гол уришга эришди.
Link :
Source : twitter.com/BVB
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments