Latest news

19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  0 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  2 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  8 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1

Расман: Бабаян — "Навбаҳор" маслаҳатчи-мураббийи News

Расман: Бабаян — "Навбаҳор" маслаҳатчи-мураббийи

У энди мураббийлар штабида бош мураббий Виктор Жалиловга ёрдам беради.

"Самвел Бабаян 2001-2002 йиллари Ўзбекистон терма жамоасида менежер сифатида фаолият олиб борди.

2002 йилдан Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида вице-президент сифатида иш бошлаган Самвел Вячеславович мазкур лавозимда 2014 йилгача фаолият олиб борди. Шу давр мобайнида пойтахтликлар ички мусобақаларда кўплаб совринларни қўлга киритишди. Шунингдек, ОЧЛ турнирида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. 

Самвел Бабаян 2014-2015 йилларда “Пахтакор” бош мураббийи лавозимида фаолият юритди ва мазкур мавсумларда тошкентликлар миллий чемпионатимиз олтин медалларини қўлга киритишди.

У 2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий термаси, 2016 йилда эса параллел равишда Ўзбекистон олимпия терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади.

Шунингдек, мутахассис Латвиянинг “Спартак” (Юрмала), "Локомотив" (Тошкент"), Хитойнинг "Чанчунь Ятай" клубларида фаолият юритган. 

Самвел Бабаян икки марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилган.

”Навбаҳор” чемпионликни қўлга киритган 1996 йилда жамоа мураббийлар штабида фаолият юритган Самвел Бабаян 2019 йилги мавсумда “Локомотив” бош мураббийи сифатида Наманганга ташриф буюрган ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманида энг катта орзуларидан бири худди 1996 йили бўлганидек, “Навбаҳор”ни чемпион қилиш эканлигини таъкидлаганди. Самвел Вячеславовичнинг Наманганга бу сафарги қадами ҳам қутлуғ келиб, ўз орзусига эришиши, “лочинлар”нинг олдинги анъаналарини қайтаришига тилакдошмиз", – дея хабар беради “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика